Ўзбекистон

Туркиялик инвесторлар Имом Бухорий бошқарувига қизиқиш билдирмоқда — Жамшид Қўчқоров

Туркиялик инвесторлар Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва янги сайёҳларни жалб этиш бўйича стратегик ҳамкор бўлишга таклиф этилди.

Туркиялик инвесторлар Имом Бухорий бошқарувига қизиқиш билдирмоқда — Жамшид Қўчқоров

Туркиялик инвесторлар Самарқандда жойлашган Имом ал-Бухорий мажмуасини бошқаришга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 16 июнь куни Ўзбекистон-Туркия бизнес форумида маълум қилди.

 

Бизнес учрашув Тошкент халқаро инвестициялар форуми доирасида ташкил этилган. “Daryo” нашрига кўра, Жамшид Қўчқоров ўз чиқишида туркиялик инвесторларни қатор соҳалар бўйича ҳамкорликка таклиф қилди. Қўчқоров Ўзбекистонда сайёҳлик йўналиши жадал ривожланаётганини таъкидлади.

 

Унга кўра, яқинда фойдаланишга топширилган Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий мажмуалари зиёрат, маданий- маърифий туризм марказларига айланишига ишонч билдирилди.

 

“Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризм соҳасида катта салоҳият мавжуд. Биз туркиялик бизнес вакилларини сайёҳлик йўналишида қўшма маркетинг дастурларини амалга оширишга, меҳмонхона ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш, Туркия ва учинчи давлатлардан сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича стратегик ҳамкор бўлишга таклиф этамиз. Самарқанд шаҳрининг яқинида жойлашган Имом Бухорий зиёрат мажмуасини бошқарувга олиш масаласи юзасидан турк инвесторлари томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда”, — деган вазир.

 

Мазкур форум доирасида 18 июнь куни туризмга бағишланган панель йиғилишидан сўнг Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққлуов журналистларга Имом Бухорий мажмуаси атрофидаги 24 та меҳмонхона хорижий инвесторларга ижарага берилаётганини маълум қилди.

 

 

Унинг айтишича, мазкур меҳмонхоналар 2 йилга инвесторларга ижарага берилади. 3 йилдан бошлаб ўзаро меҳмонхона эгалари билан биргаликда умумий маркетинг чораларни биргаликда кўриб чиқади.Аққулов ҳамкор томон мажбуриятларидан 24 та меҳмонхонага турли мусулмон давлатлардан меҳмонхона брендларини жалб қилиш ва уларни тарғиб қилиши кераклигини айтди.

 

Қўмита раиси ,  15-16 июнь кунлари “Ратан” меҳмонхоналари мажмуаси раҳбари Тошкент ва Самарқандга келиб меҳмонхоналарни кўздан кечириб, баҳолаш жараёнларини ўтказиб кетишган. Июль ойида ўзларини инспекциялари билан текширув ишларини амалга оширишини маълум қилди.

 

Унга кўра, “Ратан” меҳмонхонаси вакиллари Ўзбекистондаги 2-3 та хусусий меҳмонхона вакиллари билан келишувга эришган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"