Ўзбекистон

Ўзбекистон минтақанинг бош инвестициявий марказига айланмоқда

V Тошкент халқаро инвестиция форумида 102 давлатдан 10,6 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Ўзбекистон минтақанинг бош инвестициявий марказига айланмоқда

 

V Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз миқёси ва нуфузли иштирокчилари билан рекорд кўрсаткичларни қайд этди. Жорий йилги форумда 10 минг 600 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди. Уларнинг 4 мингдан зиёди дунёнинг 102 та давлатидан ташриф буюрган хорижий меҳмонлар, инвесторлар ва бизнес вакилларидан иборат бўлди.

 

Нуфузли анжуманда Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмаер ва Албания Президенти Байрам Бегай, шунингдек, Россия, Беларус, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.

 

Форум доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Халқаро молия корпорацияси, Янги тараққиёт банки ҳамда бошқа йирик халқаро молия институтлари ва компаниялари вакиллари ҳам қатнашди.

 

Таъкидлаш жоизки, форум иштирокчилари Тошкентга ташрифини шахсий ташаббус асосида амалга оширди. Улар транспорт, меҳмонхона ва бошқа харажатларни мустақил равишда қоплаган ҳолда Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу эса мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги, иқтисодий салоҳияти ва барқарор тараққиётига халқаро бизнес ҳамжамиятининг юксак ишончини намоён этмоқда.

 

Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат йирик капитални жалб қилиш, балки минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва халқаро мулоқот учун муҳим платформа сифатидаги аҳамиятини ҳам яна бир бор тасдиқлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистон минтақанинг бош инвестициявий марказига айланмоқда | Zamon.uz