Ўзбекистон

Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 миллион доллар ажратади

“Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” дастурининг иккинчи босқичи умумий бюджети 340 млн долларни ташкил этади. Қолган маблағлар Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ва Ўзбекистон томонидан ажратилади.

Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 миллион доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг иккинчи босқичини молиялаштириш учун 150 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредитни маъқуллади. Дастур қишлоқ ҳудудларидаги инфратузилма ва давлат хизматлари сифатини яхшилаш, шунингдек, аҳоли учун иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга қаратилган.

 

Жаҳон банки маълумотига кўра, дастур Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги 296 та маҳаллада амалга оширилади. 

 

Лойиҳа умумий қиймати 340 миллион долларни ташкил этиб, унинг 150 миллион доллари Жаҳон банки, 120 миллион доллари Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ва 70 миллион доллари Ўзбекистон ҳукумати томонидан молиялаштирилади.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон аҳолисининг қарийб ярми қишлоқ жойларда истиқомат қилади. Бироқ кўплаб ҳудудларда сифатли йўллар, ичимлик суви, электр энергияси, таълим ва тиббиёт хизматларидан фойдаланиш имкониятлари етарли даражада эмас. Мазкур омиллар тадбиркорлик ва янги иш ўринлари яратилишига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

 

Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг биринчи босқичи 2019 йилда бошланган бўлиб, 2026 йил июнь ойига қадар Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги 306 та маҳаллада 900 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. 

 

Улар доирасида 340 дан ортиқ йўл, 220 та электр таъминоти тизими, 160 та сув таъминоти тизими, қарийб 100 та мактаб, 40 та мактабгача таълим муассасаси ҳамда 10 та кўприк қурилди ёки модернизация қилинди. Натижада қарийб 1 миллион нафар қишлоқ аҳолиси, жумладан аёллар фойда кўрди.

 

Дастурнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, лойиҳаларни танлаш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш жараёнларида маҳалла аҳолиси бевосита иштирок этади. Маҳалла ривожлантириш бўлинмалари таркибининг камида ярми аёллардан иборат бўлиши белгиланган.

 

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича бўлим директори Нажи Бенҳассиннинг таъкидлашича, янги босқичда инфратузилмани ривожлантириш билан бирга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

 

2031 йилгача давом этадиган дастур натижасида қарийб 1,2 миллион нафар қишлоқ аҳолиси, жумладан 600 минг аёл ва 300 минг ёшнинг яшаш шароитлари яхшиланиши кутилмоқда.

 

Шунингдек, 15 та тажриба маҳалласида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва кичик ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус марказлар ташкил этилади. Бу ташаббуслар ҳисобига 1,5 мингга яқин янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

 

Жаҳон банки маълумотига кўра, мазкур дастур қишлоқ хўжалиги ҳамда микро, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга қаратилган бошқа лойиҳалар билан биргаликда лойиҳа ҳудудларидаги маҳаллаларда қарийб 25 мингта янги ва нисбатан юқори маошли иш ўрни яратилишига хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 миллион доллар ажратади | Zamon.uz