Ўзбекистон

Болаларни ташиш қоидаларини бузганлар 15 суткагача қамалиши мумкин

Ўзбекистонда болаларни ташиш қоидаларини бузганлик учун 30 БҲМ миқдорида жарима ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилди.

Болаларни ташиш қоидаларини бузганлар 15 суткагача қамалиши мумкин

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга болаларни ташиш ва болаларни ташишни ташкил этиш қоидаларини бузганлик учун алоҳида жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

 

Қонун лойиҳасига кўра, кодекс 128-11-модда билан тўлдирилиши режалаштирилган.

 

Унга мувофиқ, болаларни ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга 30 БҲМ миқдорида жарима солиш ҳамда уларни бир йилдан уч йилгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда.

 

Агар ушбу қоидабузарлик транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилса, 50 БҲМ миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.

 

Шунингдек, болаларни ташишни ташкил этиш қоидаларини бузганлик учун ҳам 30 БҲМ миқдорида жарима жорий этилиши таклиф этилган. Мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, жарима миқдори 50 БҲМгача оширилади.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"