Жаҳон

Эрон ЖЧдаги чекловлар сабаб FIFАга шикоят қилади

Эрон томони норозилиги АҚШ ҳудудига кириш ва тайёргарлик машғулотлари учун белгиланган вақт чекловларига қаратилган.

Эрон ЖЧдаги чекловлар сабаб FIFАга шикоят қилади

 

Эрон футбол федерацияси (FFIRI) 2026 йилги FIFА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида миллий терма жамоага қўйилган айрим ташкилий чекловлар юзасидан ФИФАга расмий шикоят юборишини маълум қилди. Бу ҳақда The Telegraph журналисти Жеймс Дакер FFIRIбаёнотига таяниб хабар берди.

 

Федерация вакилларининг билдиришича, асосий норозилик Эрон терма жамоасига АҚШ ҳудудига кириш ва машғулот жараёнларини ташкил этиш бўйича қўйилган вақт чекловлари билан боғлиқ. Хусусан, жамоага Бельгияга қарши ўйин ўтказиладиган Лос-Анжелесга фақат ўйин арафасида киришга рухсат берилгани танқид қилинмоқда.

 

FFIRI бундай қарорлар барча иштирокчи жамоалар учун тенг шароит тамойилига зид эканини ва бу ҳолат терма жамоанинг тайёргарлик жараёнига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаган.

 

Шунингдек, Эрон томони аввалроқ Мексиканинг Тихуана шаҳридаги машғулот базасидан АҚШга икки кун олдин етиб бориш режасини илгари сурган, бироқ бу таклиф рад этилгани ҳам маълум қилинган.

 

Федерация мазкур вазият юзасидан FIFАга тегишли тартибда расмий шикоят юборилишини ва масала халқаро футбол ташкилоти доирасида кўриб чиқилишини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон ЖЧдаги чекловлар сабаб FIFАга шикоят қилади | Zamon.uz