Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Хитой чўлланишга қарши кураш бўйича янги ҳамкорлик битимларини имзолади

Хитойнинг Инчуан шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро конференция доирасида Ўрмон агентлиги экология ва ўрмон хўжалиги йўналишида янги келишувларга эришди.

Ўзбекистон ва Хитой чўлланишга қарши кураш бўйича янги ҳамкорлик битимларини имзолади

 

Хитойнинг Инчуан шаҳрида бўлиб ўтаётган “Чўлланишга қарши курашиш йўналишида Хитой – Марказий Осиё ҳамкорлиги” халқаро конференцияси доирасида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон агентлиги делегацияси хитойлик ҳамкорлар билан икки муҳим ҳамкорлик битимини имзолади.

 

Дастлаб, Ўрмон агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Хитойнинг Нингхуа ўрмон хўжалиги ва яйловлар бошқармаси раҳбари Ву Сяруй ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Мазкур ҳужжат иҳота ўрмонлари барпо этиш, ҳудудларнинг яшиллик даражасини ошириш, замонавий кўчатхоналар ва оналик плантацияларини ташкил этиш, барқарор ўрмон хўжалиги ҳамда яшил саноатни ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.

 

Шунингдек, томонлар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, деградацияга учраган ерларни тиклаш, тупроқ шўрланишининг олдини олиш ҳамда экотизимларни босқичма-босқич мустаҳкамлаш йўналишларида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

 

Конференция доирасида Ўрмон агентлиги ва Хитойнинг “Yinchuan Wolsenn Modern Irrigation Co., Ltd” компанияси ўртасида ҳам алоҳида ҳамкорлик битими имзоланди. Унга кўра, хитойлик ҳамкорлар Ўзбекистонга сувни тежовчи замонавий суғориш технологиялари — фертигация намойиш тизимларини етказиб беради ҳамда маҳаллий мутахассислар учун мунтазам ўқув дастурларини ташкил этади. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 110 минг юанга тенг.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, фертигация технологияси суғориш суви билан бирга минерал ўғитларни ҳам ўсимлик илдизига бевосита етказиб беришга хизмат қилади. Ушбу усул ўғит сарфини 20–50 фоизгача қисқартириш, сувдан самарали фойдаланиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имконини беради.

 

Таъкидланишича, мазкур замонавий технологияларнинг жорий этилиши мамлакатимизда янги ўрмонзорлар барпо этиш ва чўлланишга қарши кураш тадбирларининг самарадорлигини сезиларли даражада оширади.

 

Маълумот учун, 2025 йилда Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги доирасида Арнасой, Кармана, Муборак, Қоракўл ва Нукус туманларида галофит ўсимликлари боғлари ташкил этилган. Мамлакатимизга Хитойдан 1,4 минг тонна галофит ўсимликлари уруғлари олиб келинган бўлиб, ҳозирда улардан кўчат етиштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Бундан ташқари, Ўрмон агентлиги ва Хитойнинг “Sinoway Forest” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Зарарли углеродларни ютувчи ўрмон хўжалигини ривожлантириш ва экотизимларни тиклаш” лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятида 5 минг гектар майдонда пистазорлар барпо этиш ишлари давом этмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистон ва Хитой чўлланишга қарши кураш бўйича янги ҳамкорлик битимларини имзолади | Zamon.uz