Ўзбекистон

“Бўйим узун эмас, аммо керакли жойда бўлишни биламан” — Аббосбек Файзуллаев

Футболчи Колумбия дарвозасига урган голи ҳақида гапириб, ўзини тарихга кирган бахтли инсон деб ҳис қилишини айтди.

“Бўйим узун эмас, аммо керакли жойда бўлишни биламан” — Аббосбек Файзуллаев

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев Колумбия дарвозасига киритган голи ва бош билан ўйнашдаги услуби ҳақида фикр билдириб, ўша вазиятда омад ҳам муҳим роль ўйнаганини таъкидлади.

 

Футболчининг айтишича, тўпнинг айнан ўзи турган нуқтага келиб қолиши қанчалик омад бўлмасин, керакли вақтда керакли жойда бўлиш ҳам катта аҳамиятга эга.

 

— Ўша пайт тўпнинг келиб қолгани ҳам балки омаддир, билмайман. Ўзимни бахтли инсон деб ҳис қиламан. Ахир, тарихга кирганимнинг ўзи катта бахт. Ўзимни бош билан жуда яхши ўйнайдиган футболчи деб айта олмайман. Лекин керакли вазиятда, керакли жойда бўлишим кўп ёрдам беради, — деган Файзуллаев.

 

Унинг таъкидлашича, бош билан самарали ўйнаш учун фақат бўй етарли эмас, балки тўғри позиция танлаш ҳам муҳим омил ҳисобланади.

 

— Бўйим баланд эмас, ҳимоячилардан устун томоним йўқ. Шу сабабли жуда кўп футбол томоша қиламан. Деярли ҳеч бир учрашувни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламан. Ҳужумчиларнинг қаерга ва қачон югуришини кузатаман, ўрганаман. Бу ҳам катта ёрдам беради, — дея таъкидлаган футболчи.

 

Файзуллаевнинг фикрича, бўйи пастлиги баъзан унинг фойдасига ҳам ишлайди.

 

— Ҳимоячилар мендан бош билан зарба чиқишини ҳар доим ҳам кутишмайди. Балки бу жиҳатнинг ўзига яраша афзаллиги бордир. Энг муҳими — тўғри жойни танлаш ва ўша ерда вақтида пайдо бўлиш, — деган у.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.