Жаҳон

Эронлик хонанда ҳижобсиз чиқиш қилгани учун 74 дарра урилди

Мусиқачилар “жамоат ахлоқини ҳақорат қилувчи қўпол ва ахлоқсиз контент тайёрлаш ҳамда тарқатиш”да айбдор деб топилган.

Эронлик хонанда ҳижобсиз чиқиш қилгани учун 74 дарра урилди

 

Эрон судлари хонанда Парасту Аҳмади ва унинг ижодий жамоаси аъзоларига нисбатан ҳукм чиқарди. The Guardian нашри хабарига кўра, санъаткор 2024 йил декабрь ойида интернет орқали намойиш этилган концертда ҳижобсиз саҳнага чиққани учун 74 дарра билан жазоланишга ҳукм қилинган.

 

Шунингдек, хонанданинг ижодий жамоасидаги саккиз нафар аъзога ҳам худди шундай жазо тайинланган. Бундан ташқари, уларга икки йил давомида мамлакатдан чиқиш ҳамда ижодий фаолият билан шуғулланиш тақиқланган.

 

Қум вилояти Жиноят ишлари бўйича суди мусиқачиларни “жамоат ахлоқини ҳақорат қилувчи қўпол ва ахлоқсиз контент тайёрлаш ҳамда тарқатиш”да айбдор деб топган.

 

Маълумотларга кўра, 2024 йил 11 декабрь куни 29 ёшли Парасту Аҳмади YouTube платформасида “Az Khoone Javanane Vatan” номли ватанпарварлик қўшиғини жонли ижро этган. Хонанда елкалари очиқ қора либосда, ҳижобсиз ҳолда саҳнага чиққан. Эрон қонунчилигига мувофиқ, аёлларнинг жамоат жойларида яккахон чиқиш қилиши ва ҳижобсиз саҳнага чиқиши тақиқланган.

 

Трансляция илк 24 соат ичида қарийб 500 минг марта томоша қилинган бўлса, бир неча кун ичида кўришлар сони 2 миллионга яқинлашган. Кўп ўтмай хонанда ва бир неча мусиқачилар қисқа муддатга ҳибсга олиниб, кейинчалик қўйиб юборилган. Шундан сўнг уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.