Жаҳон

Исроилнинг Ливандаги ҳаракатлари АҚШ-Эрон келишувига зарба бериши мумкин — WP

АҚШ разведкаси Нетаняхунинг Ливандаги сиёсати Трамп маъмурияти ва Эрон ўртасидаги келишувга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Исроилнинг Ливандаги ҳаракатлари АҚШ-Эрон келишувига зарба бериши мумкин — WP

 

АҚШ разведка идоралари Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхунинг ҳаракатлари президент Доналд Трамп маъмурияти ва Эрон ўртасида эришилган узоқ муддатли тинчлик келишуви истиқболларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида Оқ уйни огоҳлантирди. Бу ҳақда The Washington Post америкалик расмийларга таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, мазкур огоҳлантириш Исроил ҳукумати ва Трамп маъмурияти ўртасида айрим масалалар юзасидан келишмовчиликлар кучайиб бораётган бир пайтда янграган.

 

Разведка ҳисоботларида Исроилнинг Ливандаги ҳарбий амалиётларни давом эттириш ниятида экани қайд этилган. Бу эса АҚШ ва Эрон ўртасида эришилган келишувнинг муҳим бандларидан бири бўлган минтақадаги кескинликни камайтириш бўйича мажбуриятларга зид келиши мумкин.

 

 

Манбаларга кўра, кузда Исроилда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари арафасида Бенямин Нетаняхунинг сиёсий позицияси ички аудиторияга Ливандан қўшинларни олиб чиқмаслиги ва «Ҳизбуллоҳ»га нисбатан қатъий сиёсат юритишини намойиш эта олишига ҳам боғлиқ.

 

Ҳисоботда АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишув шартлари Исроилда норозилик уйғотаётгани ҳам таъкидланган. Айрим исроиллик сиёсатчилар ва расмийлар мазкур келишув Теҳронга нисбатан “максимал босим” сиёсатини заифлаштириши ҳамда Исроилнинг хавфсизлик манфаатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган.

 

Шунингдек, таҳлилчиларга кўра, Исроил Ливандаги ҳарбий операцияларни тўхтатган тақдирда ҳам Жанубий Ливандан қўшинларини олиб чиқишдан бош тортса, бу АҚШ ва Эрон ўртасида эришилган келишувнинг барқарорлигига хавф туғдириши мумкин.

 

АҚШнинг юқори мартабали амалдорларидан бири эса Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳ Туркия вақти билан соат 16:00 да кучга кирганини маълум қилган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.