Ўзбекистон

Хориждаги нуфузли олийгоҳларни тугатганлар маошига қўшимча устама тўланади

Қўшимча тўловлар бакалавриат, магистратура ва PhD даражаларига эга мутахассислар учун белгиланган бўлиб, уч йилгача муддат давомида ажратилади.

Хориждаги нуфузли олийгоҳларни тугатганлар маошига қўшимча устама тўланади

Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) соҳасида фаолият юритаётган ёш ва истиқболли кадрларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

 

 

Мазкур тартиб “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 260-банди асосида йўлга қўйилади.

 

Унга кўра, ТОP–200 ва ТОP–500 халқаро рейтингдаги хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаб, ННТларда фаолият юритаётган ёш мутахассисларга лавозим маошига қўшимча устамалар тўланади.

 

Қўшимча тўловлар бакалавриат, магистратура ва PhD даражаларига эга мутахассислар учун белгиланган бўлиб, уч йилгача муддат давомида ажратилади.

 

Топ 200 халқаро рейтингдаги ОТМни битирган ёш мутахассисга:

  • бакалавриат учун БҲМнинг 7 баравари (2 млн 884 минг сўм),
  • магистратура учун БҲМнинг 10 баравари (4 млн 120 минг сўм),
  • PhD ёки унга тенглаштирилган илмий даража учун БҲМнинг 15 баравари (6 млн 185 минг сўм) миқдорида устама тўланади.


Топ 500 халқаро рейтингдаги ОТМни битирган ёш мутахассисга:

  • бакалавриат учун БҲМнинг 5 баравари (2 млн 60 минг сўм),
  • магистратура учун БҲМнинг 7 баравари (2 млн 884 минг сўм),
  • PhD ёки унга тенглаштирилган илмий даража учун БҲМнинг 10 баравари (4 млн 120 минг сўм) миқдорида устама тўланади.

 

Ёш мутахассис устаманинг фақат битта туридан30 ёшгача фойдаланади. Устама олиш учун аризалар www.ngo.uz платформаси орқали қабул қилинади.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

custom img

Пул, телефон ва соатларни зўрлик билан тортиб олишди: Наманганда 7 нафар талаба ушланди

Техникум талабалари 4 нафар тенгдошининг буюмларини очиқдан-очиқ зўрлик ишлатиб тортиб олди.

custom img

Боғча болалари хавфсизлигига бепарволик: ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи Damas'да 16 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"