Ўзбекистон

Ўзбекистон ёш метрологлари халқаро танловда совринли ўринларни эгаллади

Санкт-Петербургда ўтган МДҲнинг энг яхши ёш метрологи танловида Ўзбекистон вакиллари I ва II ўринларни қўлга киритди.

Ўзбекистон ёш метрологлари халқаро танловда совринли ўринларни эгаллади

 

Жорий йил 16–17 июнь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида “КEЛАЖАК БИЗНИКИ” (“ЗА НАМИ БУДУЩЕЕ”) шиори остида IV Халқаро илмий-амалий ёш олимлар ва мутахассислар анжумани бўлиб ўтди.

 

Мазкур анжуман доирасида ўтказилган “МДҲнинг энг яхши ёш метрологи” I Халқаро танловида МДҲга аъзо давлатлардан 40 нафар ёш мутахассис иштирок этди.

 

Танлов давомида иштирокчилар метрологиянинг илмий, амалий ҳамда рақамлаштириш йўналишлари бўйича топшириқларни бажариб, ўз билим ва кўникмаларини, шунингдек, инновацион лойиҳаларини тақдим этдилар.

 

Қувонарлиси, танлов якунларига кўра Ўзбекистон номидан иштирок этган ЎзММИ ходимлари совринли ўринларни эгаллади.

 

Хусусан, илмий метрология йўналишида Таубалдиев Азамат фахрли I ўринни, метрологияни рақамлаштириш йўналишида эса Мухаммад Аминов Ахмадбек II ўринни қўлга киритди.

 

Мазкур натижалар ёш мутахассисларнинг юқори илмий салоҳияти, касбий тайёргарлиги ҳамда мамлакатимизда метрология соҳасида ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг амалий ифодасидир.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.