Ўзбекистон

Ўзбекистонда хорижий фуқаролар ҳам давлат ижтимоий суғуртаси тизимидан фойдаланиши мумкин

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун ихтиёрий суғурта тизимида камида 10 ой давомида суғурта бадаллари тўланган бўлиши талаб этилади.

Ўзбекистонда хорижий фуқаролар ҳам давлат ижтимоий суғуртаси тизимидан фойдаланиши мумкин



“Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, айрим тоифадаги хорижий фуқаролар ҳам давлат ижтимоий суғуртаси тизимида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бош мутахассиси Дилшодхон Мухамеджанова Zamon.uz'га маълум қилди.



Хусусан, Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий фуқаролар, агар Ўзбекистон Республикаси ва уларнинг фуқаролиги мансуб бўлган давлат ўртасида ижтимоий таъминот соҳасида халқаро шартнома мавжуд бўлса, ушбу шартнома шартларига мувофиқ давлат ижтимоий суғуртаси тизимидан фойдаланиши мумкин.



Агар бундай халқаро шартнома мавжуд бўлмаса, хорижий фуқаролар давлат ижтимоий суғуртаси тизимида “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ихтиёрий равишда иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун улар «Барака» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиб, ихтиёрий суғурта бадалларини тўлаб борадилар.



“Бугунги кунда ихтиёрий суғурта бадалининг энг кам миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 фоизини ташкил этади ва бугунги белгиланган миқдор билан бу 63 550 сўмни ташкил қиляпти. Ушбу суғурта бадалларини ойма-ой тўлаб бориш натижасида белгиланган суғурта стажига эга бўлган хорижий фуқаролар  ўрнатилган тартибда нафақаларни олишлари мумкин бўлади”, дейди мутахассис.



Ихтиёрий суғурта бадалларини белгиланган тартибда тўлаб борган хорижий фуқаролар зарур суғурта стажини шакллантирган тақдирда давлат ижтимоий суғуртаси тизими доирасидаги тегишли нафақаларни олиш ҳуқуқига эга бўладилар.



Масалан, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун ихтиёрий суғурта тизимида камида 10 ой давомида суғурта бадаллари тўланган бўлиши талаб этилади. Суғурта ҳодисаси юз берганда нафақа Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тайинланади ва тўланади.



Мутахассисларнинг таъкидлашича, «Барака» мобил иловаси фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида бир неча тилларда фаолият юритади.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"