Ўзбекистон

Ўзбекистонда хусусий касбий таълим марказлари сони тўрт баравар оширилади

Шавкат Мирзиёев хусусий касбий таълимни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистонда хусусий касбий таълим марказлари сони тўрт баравар оширилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев хусусий касбий таълимни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар юзасидан тақдимот билан танишди.

 

Тақдимотда касбий таълим хизматларини кўрсатишда хусусий сектор имкониятларини кенгайтиришга қаратилган янги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

 

Қайд этилишича, келгуси уч йилда хусусий сектор улушини ошириш орқали халқаро стандартлар асосида фаолият юритадиган ўқув ва баҳолаш марказлари сонини 50 тадан 200 тага етказиш, шунингдек, ҳар йили 500 минг нафар аҳолини хусусий касбий таълим билан қамраб олиш мақсад қилинган. Айни пайтда бу кўрсаткич 45 минг нафарни ташкил этади.

 

Шу билан бирга, 300 дан ортиқ ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилиб, халқаро талабларга мослаштирилади, камида 1 минг нафар ўқитувчи ва таълим усталарининг малакаси оширилади.

 

Дастурларни молиялаштириш учун Бандлик жамғармасидан 500 миллиард сўм йўналтирилиши режалаштирилган.

 

Тадбиркорлар билан учрашувларда билдирилган таклиф ва муаммолар ҳам кўриб чиқилиб, хусусий касбий таълим марказлари учун божхона божи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар, имтиёзли кредитлар ҳамда айрим харажатларни компенсация қилиш механизмларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларини қоплаш, малака сертификатлаш тизимини ривожлантириш ҳамда касбий таълим инфратузилмасини кенгайтириш бўйича қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари таклиф этилди.

 

Хусусий касбий таълим ташкилотларини ривожлантириш мақсадида йил якунигача жиҳозлаш дастурига 100 миллион доллар жалб қилиниши, битирувчилар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун “Венчур жамғармаси” ташкил этилиши ҳамда “касб ваучери” дастури доирасида ҳар йили маблағ ажратиб борилиши режалаштирилган.

 

Шу билан бирга, “Кўникмалар парки” экотизимини яратиш ва соҳа муаммоларини тезкор ҳал этиш учун рақамли мулоқот платформасини йўлга қўйиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

 

Президент тақдим этилган чора-тадбирларни маъқуллаб, масъулларга касбий таълим тизимини ривожлантириш ва уни халқаро стандартларга мослаштириш бўйича аниқ топшириқлар берди.

custom img

Бўстонлиқда каналга тушиб кетган иккинчи боланинг жасади топилди

17 июнь куни икки нафар вояга етмаган бола Бўзсув каналига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган эди.

custom img

Ўзбекистон ёш метрологлари халқаро танловда совринли ўринларни эгаллади

Санкт-Петербургда ўтган МДҲнинг энг яхши ёш метрологи танловида Ўзбекистон вакиллари I ва II ўринларни қўлга киритди.

custom img

Ўзбекистонликлар Ветнамга киришнинг янги қоидалари ҳақида огоҳлантирилди

Янги тартибга кўра, йўловчилардан мамлакатга киришдан камида 72 соат олдин махсус электрон шаклни тўлдириш талаб этилади.

custom img

Ўзбекистонда 464 та “заправка” фаолияти вақтинча тўхтатилди

6 мингдан ортиқ ёнилғи ва газ тўлдириш объектлари текширилиб, минглаб камчиликлар бартараф этилди.

custom img

Ўзбекистонда хорижий фуқаролар ҳам давлат ижтимоий суғуртаси тизимидан фойдаланиши мумкин

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун ихтиёрий суғурта тизимида камида 10 ой давомида суғурта бадаллари тўланган бўлиши талаб этилади.

custom img

Кучли ёғингарчилик сабаб айрим ҳудудларни сув тошқини кузатилиши мумкин

“Ўзгидромет” 9 вилоятнинг айрим туманларида сел хавфи юқорилигидан огоҳлантирди.

custom img

23 июнь футбол ўйини муносабати билан Тошкент метроси иш вақти узайтирилади

Мухлислар оқими ошиши сабаб метрода қўшимча иш режими жорий этилди.

custom img

Бўстонлиқда каналга тушиб кетган болалардан бирининг жасади топилди

Ғаввос-қутқарувчилар иккинчи болани қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"