Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар Ветнамга киришнинг янги қоидалари ҳақида огоҳлантирилди

Янги тартибга кўра, йўловчилардан мамлакатга киришдан камида 72 соат олдин махсус электрон шаклни тўлдириш талаб этилади.

Ўзбекистонликлар Ветнамга киришнинг янги қоидалари ҳақида огоҳлантирилди

 

Ветнам Социалистик Республикаси Иммиграция хизмати мамлакатга кирувчи барча хорижий фуқаролар учун мажбурий электрон рўйхатдан ўтиш тизимини (Pre-Arrival Information) жорий этди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, янги тартиб 2026 йил 22 июндан кучга киради ва 23 июндан бошлаб Uzbekistan Airways'нинг HY561 рейси билан Ветнамга йўл олувчи йўловчиларга ҳам татбиқ этилади.

 

Янги талабларга кўра, Ветнамга сафар қилаётган хорижий фуқаролар мамлакатга етиб боришдан камида 72 соат олдин махсус электрон шаклни тўлдириши шарт. Бунинг учун йўловчилар Ветнам Иммиграция хизмати томонидан ишга туширилган расмий портал — prearrival.immigration.gov.vn орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

 

Ариза муваффақиятли расмийлаштирилгач, йўловчига QR-код тақдим этилади. Мазкур QR-код чегарадан ўтиш вақтида тақдим этилиши учун смартфонда сақлаб қўйилиши ёки қоғозга чоп этилиши тавсия этилади.

 

Uzbekistan Airways Ветнамга сафар қилишни режалаштираётган фуқаролардан янги талабларни олдиндан бажариш ва ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришни сўради.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.