Андижонда кредит қарзи сабаб тураржой хатланди
Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 325 млн қарзи бўлиб, уни тўламай келган.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро ҳужжатига мувофиқ, фуқаро О.М.дан ундирувчи “O‘ZSANOATQURILISH BANK” АТБ фойдасига жами 325,5 миллион сўм кредит қарзини ундириш белгиланган. Шунингдек, қарздор томонидан мажбурият бажарилмаган тақдирда ундирув турар-жойга қаратилиши қайд этилган.
Қарздорлар бошқарма ходимлари томонидан ижро ҳужжати талабларини бажариши юзасидан огоҳлантирилган бўлса-да, кредит қарзларини тўламасдан келган.
Шу сабабли, қонунчилик талабларига мувофиқ, жавобгарга тегишли бўлган Андижон шаҳар, Андижон маҳалласидаги кўп қаватли турар-жой хонадони хатланди.








