Жаҳон

АҚШ Миллий разведка тизимида оммавий ишдан бўшатишлар бошланди

Оқ уй мазкур қарор Доналд Трампнинг давлат идораларини оптималлаштириш сиёсати билан боғлиқлигини билдирди.

АҚШ Миллий разведка тизимида оммавий ишдан бўшатишлар бошланди

 

АҚШ Миллий разведка бошқармаси тизимида кенг кўламли ходимларни қисқартириш жараёни бошланди. Бу ҳақда СNN телеканали манбаларга таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Миллий разведка директори вазифасини бажарувчи Билл Пульте томонидан бошланган қисқартиришлар Миллий разведка директори идорасидаги юзлаб лавозимларга таъсир қилиши мумкин. Шунингдек, Миллий аксилтерроризм маркази ҳамда Миллий аксилразведка ва хавфсизлик маркази энг кўп қисқартиришлар кутилаётган тузилмалар қаторига киради.

 

Мазкур ўзгаришлар АҚШ Конгрессидаги демократ қонунчилар орасида хавотир уйғотди. Сенат ва Вакиллар палатасининг разведка қўмиталари аъзолари Марк Уорнер ва Жим Хаймс Билл Пультега мурожаат йўллаб, бундай қисқартиришлар миллий хавфсизликка салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидладилар. Улар, шунингдек, бундай қарорларни амалга оширишда Конгресс розилиги зарурлигини эслатиб ўтган.

 

Оқ уй эса АҚШ президенти Доналд Трампнинг Truth Social платформасидаги баёнотига ишора қилиб, қисқартиришлар давлат идоралари фаолиятини оптималлаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилганини маълум қилган.

 

Билл Пульте июнь ойи бошида Миллий разведка директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Бунгача у Федерал уй-жой молиялаштириш агентлигига раҳбарлик қилган. ОАВ маълумотларига кўра, унинг разведка ва миллий хавфсизлик соҳасида аввалги тажрибаси бўлмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Миллий разведка тизимида оммавий ишдан бўшатишлар бошланди | Zamon.uz