Ўзбекистон

Ўзбекистонда 1,5 миллиондан ортиқ талаба таҳсил олмоқда, уларнинг аксарияти қизлар — Саида Мирзиёева

Президент администрацияси раҳбари қизларнинг таълим олиши жамият тараққиётининг муҳим омили эканини таъкидлади.

Ўзбекистонда 1,5 миллиондан ортиқ талаба таҳсил олмоқда, уларнинг аксарияти қизлар — Саида Мирзиёева

 

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакатда қизларнинг таълим олиш имкониятлари тобора кенгайиб бораётгани ва бу борадаги ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини таъкидлади.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 1,5 миллиондан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Уларнинг ярмидан кўпини қизлар ташкил этмоқда. Бу эса Президент ташаббуси билан таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси экани қайд этилди.

 

Саида Мирзиёева минглаб оилалар қиз фарзандларининг таълим олиши ва касб эгаллашига ишонч билдираётганини, қизлар эса ўзлари қизиққан йўналишларда таҳсил олиб, изланишлар билан шуғулланаётганини таъкидлади.

 

Шунингдек, у билимли қиз нафақат ўз ҳаётини, балки оиласи, атрофидаги муҳит ва бутун мамлакат келажагини ўзгартиришга қодир эканини қайд этди.

 

Саида Мирзиёева таълим инсоннинг ҳаёт йўлини мустақил танлаши учун куч ва эркинлик беришини таъкидлаб, қизларнинг ўз орзулари сари дадил қадам ташлашлари учун зарур шароит ва имкониятларни яратиш муҳимлигини қайд этди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.