Жаҳон

АҚШ Сенати Эрон билан урушни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди

Ҳужжатни 50 сенатор қўллаб-қувватлаган, 48 сенатор эса қарши овоз берган.

АҚШ Сенати Эрон билан урушни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди

АҚШ Сенати Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни якунлаш ва Америка қўшинларини жанговар операциялардан олиб чиқишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатни 50 сенатор қўллаб-қувватлаган бўлса, 48 сенатор унга қарши овоз берган. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

 

Маълум қилинишича, резолюция Доналд Трамп маъмуриятини Конгресс рухсатисиз олиб борилаётган ҳарбий операцияларни тўхтатишга чақиради. Ҳужжатда Америка ҳарбий кучлари Эронга қарши жанговар ҳаракатлардан чиқарилиши лозимлиги қайд этилган.

 

Овоз бериш жараёнида ҳукмрон Республикачилар партиясининг тўрт нафар аъзоси резолюцияни қўллаб-қувватлаган. Демократлар орасида эса фақат бир сенатор ҳужжатга қарши овоз берган. 

 

Аввалроқ шунга ўхшаш резолюция АҚШ Вакиллар палатаси томонидан ҳам маъқулланганди.

 

Бироқ мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур резолюция тавсиявий характерга эга бўлиб, ҳуқуқий мажбурий кучга эга эмас. У Конгресс аъзоларининг сиёсий позициясини ифодалайди ва ижро ҳокимияти томонидан бажарилиши шарт ҳисобланмайди.

 

Резолюцияда АҚШ қуролли кучларининг Эронга қарши операцияларда иштироки фақат Конгресс розилиги мавжуд бўлган ёки мамлакат ҳамда унинг иттифоқчиларини ҳимоя қилиш зарурати юзага келган ҳолатлардагина давом эттирилиши мумкинлиги таъкидланган.

 

Шу билан бирга, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги дипломатик мулоқотлар ҳам давом этмоқда. Хусусан, Швейтсариянинг Бюргенсток шаҳрида Қатар ва Покистон воситачилигида ўтказилган музокараларда томонлар кескинликни камайтириш ва кейинги техник музокаралар учун асос яратишга қаратилган қатор масалаларни муҳокама қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.