Ўзбекистон

Давлат идораларидаги комплаенс тузилмалари ҳимояси кучайтирилади

Комплаенс ходимларига нисбатан жиноят иши фақат Бош прокурор томонидан қўзғатилиши белгиланди.

Давлат идораларидаги комплаенс тузилмалари ҳимояси кучайтирилади

 

Президент томонидан 22 июнь куни имзоланган қонун билан давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган комплаенс хизматларининг хавфсиз кафолатларига қаратилган янги нормалар жорий этилди.

 

Қонунга мувофиқ, комплаенс тузилмалари ходимлари эндиликда тегишли ташкилотларнинг объектларига тўсқинликсиз кириш, ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотлар билан танишиш, шунингдек, аниқланган коррупциявий ҳолатлар юзасидан тақдимномалар киритиш ваколатига эга бўлади.

 

Шунингдек, давлат органи ёки ташкилотининг биринчи раҳбарида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган ёхуд уни жиноий гуруҳ фаолиятига раҳнамолик қилаётган деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, комплаенс бўйича масъул ўринбосарга юқори турувчи комплаенс хизмати билан келишилган ҳолда тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бевосита тақдим этиш ваколати берилди.

 

Қонун билан комплаенс тузилмалари ходимларининг ҳуқуқий ҳимояси ҳам кучайтирилди. Хусусан, уларга нисбатан жиноят иши фақат Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкинлиги белгиланди.

 

Мазкур янгиликлар давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тизимининг мустақиллиги ва таъсирчанлигини ошириш, комплаенс хизматлари фаолияти учун қўшимча ҳуқуқий кафолатлар яратиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш механизмларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"