Ўзбекистон

Муғом санъати миллий ўзликни мустаҳкамловчи бебаҳо мерос — Адил Каримли

Озарбайжон маданият вазири Адил Каримли III Халқаро Мақом санъати форуми доирасида ташкил этилган илмий-амалий конференцияда маъруза қилди.

Муғом санъати миллий ўзликни мустаҳкамловчи бебаҳо мерос — Адил Каримли

 

24 июнь куни Озарбайжон Республикаси маданият вазири Адил Каримли Наманган шаҳрида ўтказилаётган III Халқаро Мақом санъати форуми доирасида “Шарқ мақомининг янги тенденциялари: анъана ва инновациянинг ўзаро алоқадорлиги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция иштирок этди.

 

                                       

 

Мазкур анжуманда ўз маърузасида Адил Каримли муғом санъатининг халқнинг миллий-маданий ўзлигини шакллантириш ва мустаҳкамлашдаги алоҳида аҳамиятига тўхталди.

 

Вазир Озарбайжон Президенти Илҳам Алиев томонидан мамлакат маданияти, хусусан, муғом санъатини ривожлантириш ва кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратиб келинаётганини таъкидлади.

 

                                     

 

Шунингдек, Озарбайжон Республикасининг Биринчи вице-президенти Меҳрибан Алиева раҳбарлигидаги Ҳейдар Алиев Фоундатион томонидан муғом санъатини асраб-авайлаш, уни халқаро миқёсда оммалаштириш ва ёш авлодга етказишга қаратилган қатор маданий лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.

 

                                   

 

Таъкидланишича, бундай халқаро форумлар мақом ва муғом каби ноёб мусиқий меросларни илмий ўрганиш, тажриба алмашиш ҳамда маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон вазифасини ўтамоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Муғом санъати миллий ўзликни мустаҳкамловчи бебаҳо мерос — Адил Каримли | Zamon.uz