Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Глобал ўзгаришлар институти раисини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Тони Блер билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Глобал ўзгаришлар институти раисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блерни қабул қилди.

 

 

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни экспертлик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Глобал ўзгаришлар институти билан амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Тони Блер Янги Ўзбекистондаги изчил ва кенг кўламли трансформация жараёнларига юксак баҳо берди. Яқинда бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форуми юртимиз инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва истиқболли ташаббусларни илгари суриш учун самарали халқаро майдон бўлгани эътироф этилди.

 

 

Иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, етакчи халқаро технологик компаниялар ва йирик стратегик инвесторларни жалб этиш ҳамда рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш, жумладан, илғор инновацион ечимларни жорий қилиш келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

custom img

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева яқин кунларда ўзаро савдо ва инвестицияларни рағбатлантириш тўғрисидаги битим имзоланиши кутилаётганини маълум қилди.

custom img

ШҲТга аъзо давлатлар форуми: маданий ҳамкорлик ва ўзаро англашув йўлидаги муҳим қадам

Форумда глобаллашув шароитида маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш ва турли цивилизациялар вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини “Ba2” даражасига кўтарди

Саида Мирзиёева буни мамлакат иқтисодий ислоҳотларининг муҳим натижаси сифатида баҳолади.

custom img

Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини савдо-иқтисодий соҳада янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари давлат мукофоти билан тақдирланди

“Севимли” телеканалининг “Эслаб, эслаб” лойиҳаси бошловчиси Фарход Абдуллаев “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.

custom img

Шуҳрат Орипов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бошқаруви раиси этиб сайланди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг VII конференцияси бўлиб ўтди.

custom img

Қашқадарё, Бухоро ва Фарғонада гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйилди

Тезкор тадбирларда 5 килограммдан ортиқ гашиш, 7 килограммдан зиёд марихуана ва мингдан ортиқ «Тропикамид» препарати мусодара қилинган.

custom img

Меҳнат инспекцияси Самарқанд вилояти ҳокимига огоҳлантириш юборди

Инспекция ўқитувчиларни кўчалар мониторингига мажбурий жалб этиш мажбурий меҳнат ҳолати сифатида баҳоланиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"