Жаҳон

АҚШ суди Эпштейн шерикларининг исмларини ошкор этишни талаб қилди

Агар Адлия вазирлиги бу талабни бажармаса, судга ҳар бир ҳужжат ёки унинг ёпиб қўйилган қисми нима сабабдан махфий сақланиши лозимлигини алоҳида асослаб бериши шарт.

АҚШ суди Эпштейн шерикларининг исмларини ошкор этишни талаб қилди

АҚШ федерал суди Адлия вазирлигига можароли молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича айрим ҳужжатларни, жумладан, унинг эҳтимолий шериклари исмларини ошкор этиш ёки ҳужжатлардаги махфийлаштирилган ҳар бир қисм нима сабабдан ёпиб қўйилганини қонуний жиҳатдан асослаб беришни буюрди. Бу ҳақда РИА Новости танишиб чиққан суд ҳужжатида келтирилган.

 

Маълум қилинишича, 2026 йил апрель ойида журналист Кети Панг АҚШ Адлия вазирлиги ва бош прокурор вазифасини бажарувчи Тодд Бланш устидан судга даъво аризаси киритган. У вазирликни Эпштейннинг эҳтимолий шериклари исмларини яширгани ҳамда иш ҳужжатларининг катта қисмини асоссиз равишда махфийлаштиргани учун айблаган.

 

Суд қарорига кўра, Адлия вазирлиги 2 июлга қадар жўнатувчи ва қабул қилувчиларнинг тўлиқ исмлари кўрсатилган саккизта хатни, эҳтимолий шериклар исмлари қайд этилган иккита ҳужжатни, Федерал қидирув бюросининг тўртта ҳисоботига оид дастлабки хизмат қайдларини, шунингдек, хориждан олинган материалларни эълон қилиши керак.

 

Агар вазирлик бу талабни бажармаса, судга ҳар бир ҳужжат ёки унинг ёпиб қўйилган қисми нима сабабдан махфий сақланиши лозимлигини алоҳида асослаб бериши шарт.

 

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги федерал реестрда ҳужжатлардаги барча махфийлаштирилган қисмлар рўйхатини эълон қилиши ҳамда Эпштейн иши бўйича янги материаллар ошкор қилинган сари ушбу рўйхатни мунтазам янгилаб бориши лозим.

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Жеффри Эпштейнга АҚШда вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилиш мақсадида одам савдоси билан шуғулланганлик айблови қўйилганди. У ўша йил июль ойида қамоқхонада вафот этган. Тергов унинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида хулоса чиқарган.

 

АҚШ бош прокурори ўринбосари (ҳозирда бош прокурор вазифасини бажарувчи) Тодд Бланш жорий йил 30 январь куни Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни эълон қилиш жараёни якунланганини маълум қилган.

 

Очиқланган материаллар ҳажми 3,5 миллиондан ортиқ файлни ташкил этади.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.