Жаҳон

АҚШ Қувайт ва Саудия Арабистонидаги ҳарбий базаларини кўчириши мумкин — WSJ

Пентагон айрим ҳарбий объектларни Эрон ракеталари етиб бормайдиган ҳудудларга кўчириш вариантини муҳокама қилмоқда.

АҚШ Қувайт ва Саудия Арабистонидаги ҳарбий базаларини кўчириши мумкин — WSJ

 

АҚШ Яқин Шарқдаги айрим ҳарбий базаларини Эрон ракета ва дронлари таҳдидидан узоқроқ ҳудудларга кўчириш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) манбаларга таяниб хабар берди.

 

Нашрга кўра, Пентагон Баҳрайндаги ҳарбий базани модернизация қилиш, шунингдек, Қувайт ва Саудия Арабистонидаги Америка ҳарбий иштирокини қисқартириш масаласини кўриб чиқмоқда. Режаларга мувофиқ, айрим базалар ёки уларнинг функцияларини Эрон зарба воситалари етиб бормайдиган ғарбий ҳудудларга кўчириш эҳтимоли ҳам ўрганилмоқда.

 

WSJ маълумотига кўра, кўриб чиқилаётган вариантлардан бири Исроил бўлиб, у ерда можаро даврида АҚШнинг қирувчи самолётлари ва ёнилғи қуювчи ҳаво кемалари жойлаштирилган.

 

Нашрнинг ёзишича, АҚШ минтақадаги айрим ҳарбий объектларга етказилган зарар кўламини ошкор қилмаган. Хусусан, Баҳрайндаги АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Naval Support Activity Bahrain базаси бир неча бор ҳужумга учраган. Оқибатда қўмондонлик бинолари, алоқа терминаллари ва бошқа иншоотларга жиддий зарар етгани айтилмоқда.

 

Шунингдек, минтақадаги ҳарбий ва дипломатик объектларни ўз ичига олган камида 20 та Америка объектига зарбалар берилгани қайд этилган. Айрим иншоотлар қайта тикланмаслиги мумкинлиги, қўмондонлик марказларини эса ер остига кўчириш масаласи ҳам муҳокама қилинаётгани таъкидланган.

 

Нашр эслатишича, 21 июнь куни АҚШ ва Эрон вакиллари Қатар ҳамда Покистон воситачилигида Швейцариянинг Бургенсток шаҳрида музокаралар ўтказган. Томонлар учрашувни конструктив руҳда ўтганини билдириб, кейинги техник музокаралар учун замин яратилганини маълум қилган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

АҚШ Қувайт ва Саудия Арабистонидаги ҳарбий базаларини кўчириши мумкин — WSJ | Zamon.uz