Ўзбекистон

Тошкентда ота фарзанди учун 50 минг доллар алимент тўлади

Эътиборлиси, ота фарзанди учун 176 млн сўм алимент белгиланган, бироқ у 50 минг АҚШ доллари миқдорида алимент тўлашга қарор қилган.

Тошкентда ота фарзанди учун 50 минг доллар алимент тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор У. Х.дан ундирувчи М.Х. фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзанди таъминоти учун улар вояга етгунга қадар ҳар ойда қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.



Мазкур ижро ҳужжати 23.05.2023 йил куни МИБнинг Учтепа туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, ижро иши қўзғатилган ҳамда белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари амалга оширилган.



Кейинчалик қарздор ота фарзандларининг таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент маблағларини олдиндан ҳисоблаб беришни сўраб мурожаат қилган.



Шунга кўра, Мажбурий ижро бюросининг электрон дастури орқали алимент маблағлари 2026 йил 1 апрелдан 2031 йил 1 июлга қадар бўлган давр учун ҳисобланиб, жами 176 458 966 сўм миқдорида алимент тўлови белгиланган.



Бироқ ота фарзандларининг келажагига сармоя сифатида у 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни алимент тўлови тарзида олдиндан тўлаб берган.

custom img

Тошкентда иссиқ сув ўчирилади: саналар маълум қилинди

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида иссиқлик тармоқлари ва қозонхоналар босқичма-босқич таъмирланади.

custom img

Уй конструкцияларини ўзбошимчалик билан бузган мулкдорга 22 миллион сўм жарима солинди

Яшнобод туманида эксплуатация муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйда таянч ва тўсиқ конструкцияларини бузиб, реконструкция ҳамда қайта режалаштириш ишларини амалга оширган мулкдор жаримага тортилди.

custom img

Дипломатияга қабул тартиби қайта кўриб чиқилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маълум қилишича, бу йил дипломатия йўналишида 550 та ўрин учун 3 200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган.

custom img

Тошкентда интернет-наркомагазинида "закладчик" бўлиб ишлаган талабалар ушланди

Тезкор тадбирларда 14 нафар шахс қўлга олиниб, улардан 2,5 кг альфа-ПВП процессуал тартибда мусодара қилинди.

custom img

Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмни талон-торож қилди

Улар амалда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб, бюджет маблағларини ўзлаштирган.

custom img

Тез ёрдам машинасига йўл бермаган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчи сигнални автомобиль ойналари ёпиқ, кондиционер ва мусиқа ёқилгани сабабли эшитмаганини маълум қилган.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"