Ўзбекистон

Ўзбекистонда қарийб 3 тонна наркотик йўқ қилинди

Шу билан бирга йил охиригача психотроп дорилар электрон рецепт асосида сотилади.

Ўзбекистонда қарийб 3 тонна наркотик йўқ қилинди

 

26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан Тошкент шаҳри тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ушбу сана 1987 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси қарори билан жорий этилган бўлиб, ҳар йили дунё бўйлаб гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишга қаратилган тадбирлар билан нишонланади.

 

Тадбирда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат ва ҳудудий комиссиялар аъзолари, қарийб 200 нафар давлат органлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари100 га яқин халқаро ташкилотлар ва ҳамкор тузилмалар вакиллари100 га яқин дипломатик корпус ва консуллик муассасалари вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда гиёҳванд воситалари тарқалишининг олдини олиш дастури – САДАП-8 вакиллари кириш сўзи билан очиб берди.


Тадбир давомида БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича минтақавий ваколатхонаси ходими Саломе Флорес 2025 йилда дунёда кузатилган нарковазият бўйича ҳисоботни тақдим этди.


Шунингдек, маросим давомида Ўзбекистонда ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситалари ва бошқа тақиқланган моддаларни йўқ қилиш жараёни онлайн намойиш этилди.


Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, жорий йилда жами 2 тонна 963,61 килограмм гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи препаратлар ва прекурсорлар йўқ қилинган. Шундан:


1 тонна 348,79 кг – марихуана;
649,64 кг – гашиш;
101,43 кг – кўкнор;
426,35 кг – опий;
78,37 кг – героин;
225,88 кг – синтетик наркотиклар (метамфетамин, МДМА, мефедрон, альфа-ПВП, ЛСД, спайс ва бошқалар);
83,98 грамм – кокаин;
197,51 грамм – гашиш мойи;
0,04 грамм – психотроп моддалар;
71,08 кг – кучли таъсир қилувчи моддалар;
54 кг – прекурсорлар, жумладан 152,5 грамм калий перманганат ва 53,88 кг хлорид кислотаси ёқиш орқали йўқ қилинган.


Тадбир доирасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темировга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.


Унинг маълум қилишича, наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонуний айланишини такомиллаштириш бўйича қатор қарорларга ўзгартиришлар киритилган ҳамда лицензиялаш тизими тўлиқ рақамлаштирилган.


«Бугунги кунда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз томонидан наркотик моддаларни экспресс аниқлаш, уларнинг сифат ва миқдорини текшириш имконини берувчи тестлар ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари, наркотик воситалар таркибига кирувчи дори препаратларини маҳаллий ишлаб чиқариш бўйича янги инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда», – деди Темиров.


Унинг айтишича, республикага олиб кирилаётган наркотик ва психотроп моддаларни назорат қилиш учун янги лаборатория ускуналари харид қилинган, мутахассисларнинг малакаси оширилган. Ҳозирда препаратларни мамлакатга олиб киришдан тортиб, беморга етказиб беришгача бўлган барча жараёнларни қамраб олувчи ягона электрон тизим яратилмоқда.
Шу билан бирга мутахассис дорихоналардаги назорат тизими ҳақида ҳам маълумот берди.


«Наркотик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларни реализация қилиш фақат тегишли лицензияга эга дорихоналар томонидан амалга оширилади. Ҳозирда улар махсус рангли рецептлар асосида берилмоқда. Йил охиригача электрон рецепт тизими жорий этилиб, ушбу препаратлар айланиши тўлиқ рақамлаштирилади», – деди у.


Шу билан бирга унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда дори воситалари бозори ҳажми 2,5 миллиард доллар атрофида бўлиб, наркотик ва психотроп препаратлар ушбу бозорнинг жуда кичик қисмини ташкил этади.

custom img

Тошкентда Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан медиа форуми ташкил этилди

“Медиа ҳафталик” якунлари сарҳисоб қилиниб, фаол иштирокчилар тақдирланди

custom img

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшга етди

Сўнгги 30 йилда ўзбекларнинг умр кўриш давомийлиги 9 йилга узайди.

custom img

Тошкентда ота фарзанди учун 50 минг доллар алимент тўлади

Эътиборлиси, ота фарзанди учун 176 млн сўм алимент белгиланган, бироқ у 50 минг АҚШ доллари миқдорида алимент тўлашга қарор қилган.

custom img

Жиззахда электрдан қарздорлик сабаб автомашина хатланди

Вилоятда коммунал қарздорликлар МИБ орқали ундирилмоқда.

custom img

Сирдарёда ўқитувчи МИБ орқали ишга тикланди

Ходим иш берувчи томонидан ноқонуний равишда ишдан бўшатилган деб топилиб, суд қарори асосида аввалги лавозимига тикланиши белгиланган.

custom img

Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади

Mақсадли магистратурага қабул қилинган олий тоифали ўқитувчилар ўқишни иш фаолиятидан ажралмаган ҳолда масофавий шаклда давом эттиради.

custom img

Япония учинчи бор Жаҳон чемпионати плей-оффига йўл олди

Шунингдек, Нидерландия терма жамоаси Тунисни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

custom img

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева яқин кунларда ўзаро савдо ва инвестицияларни рағбатлантириш тўғрисидаги битим имзоланиши кутилаётганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"