Ўзбекистон

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшга етди

Сўнгги 30 йилда ўзбекларнинг умр кўриш давомийлиги 9 йилга узайди.

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшга етди

 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда аҳолининг туғилиш вақтида кутилаётган ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этди.

 

Статистик маълумотларга кўра, мазкур кўрсаткич мустақилликнинг илк йилларига нисбатан сезиларли даражада ошган. Хусусан, 1991 йилда ўртача умр кўриш давомийлиги 66,4 ёш бўлган бўлса, 1995 йилда 69,1 ёшга, 2000 йилда эса 70,8 ёшга етган.

 

Кейинги йилларда ҳам ижобий ўсиш давом этиб, 2005 йилда ушбу кўрсаткич 71,8 ёшни, 2010 йилда 73 ёшни, 2015 йилда эса 73,6 ёшни ташкил этган. 2020 йилда қисқа муддатли пасайиш кузатилиб, ўртача умр кўриш давомийлиги 73,4 ёшга тушган бўлсада, кейинги йилларда яна ўсиш қайд этилган.

 

Хусусан, 2024 йилда бу кўрсаткич 75,1 ёшни ташкил этган бўлса, 2025 йил якунларига кўра 75,4 ёшга етди.

 

Шундай қилиб, сўнгги 30 йилдан ортиқ давр мобайнида Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги қарийб 9 йилга ошган.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.