Жаҳон

АҚШда Жаҳон чемпионати ўйинидан кейинги тантаналар вақтида отишма юз берди

Мухлислар Кабо-Верденинг ЖЧдаги тарихий ғалабасини нишонлаётган бўлган. Отишма оқибатида 4 киши жароҳатланган.

АҚШда Жаҳон чемпионати ўйинидан кейинги тантаналар вақтида отишма юз берди

АҚШнинг Массачусетс штати Броктон шаҳрида ФИФА Жаҳон чемпионати учрашувидан сўнг юз берган отишмада камида тўрт киши яраланди. Бу ҳақда NBC Boston хабар берди.

 

Броктон полицияси маълумотига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан 27 июнь куни ярим тундан сал олдин Main Street ҳудудида содир бўлган. Ўша вақтда юзлаб одамлар кўчада тўпланган бўлиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига бир неча марта ўқ узилгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Воқеа жойига етиб борган полиция Main Street ва Park Street чорраҳасида ўқотар қуролдан яраланган камида тўрт нафар кишини аниқлаган. Уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган. Жабрланувчиларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган. Ҳодиса юзасидан ҳозирча ҳеч ким қўлга олинмаган.

 

Полиция оломон айнан қайси учрашув натижасини нишонлаётганига аниқлик киритмаган. Бироқ Броктон АҚШдаги энг йирик Кабо-Верде диаспораси яшайдиган шаҳарлардан бири ҳисобланади. Жума оқшомида маҳаллий аҳоли Кабо-Верде терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этганини нишонлаган.

 

Кабо-Верде Саудия Арабистони билан дуранг ўйнаб, Жаҳон чемпионати тарихида плей-офф босқичига чиққан энг кичик давлатга айланди. Африка ғарбий соҳиллари яқинидаги орол давлати мазкур турнирда илк бор иштирок этмоқда.

Маълумот ўрнида Кабо-Верде ва Саудия Арабистони ўртасидаги футбол баҳси  Ҳуюстон стадионида бўлиб ўтган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"