Жаҳон

Украина Россиянинг “Второво” нефть станциясига зарба берганини маълум қилди

Дронлар объектнинг техник биносига зарба берган ва шундан сўнг портлаш содир бўлган.

Украина Россиянинг “Второво” нефть станциясига зарба берганини маълум қилди

Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) 27 июнь куни Владимир вилоятида жойлашган “Второво” нефть ҳайдаш станциясига Украина дронлари томонидан зарба берилганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza нашри хабар берди.

 

СБУ маълумотига кўра, бу июнь ойи давомида мазкур станцияга уюштирилган иккинчи ҳужум ҳисобланади. Дастлабки маълумотларга кўра, дронлар объектнинг техник биносига зарба берган ва шундан сўнг портлаш содир бўлган.

 

Шу билан бирга, Украина томони ҳужум содир бўлганини тасдиқловчи фото ёки видеоларни эълон қилмаган. Владимир вилояти расмийлари ҳам воқеа юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермаган.

 

НАСАнинг FIRMS сунъий йўлдош мониторинги тизими маълумотларига кўра, нефть ҳайдаш станцияси ҳудудида ёнғин қайд этилмаган. Бироқ тизим станциядан тахминан 10 километр узоқликда ёнғин содир бўлганини қайд этган.

 

“Второво” нефть ҳайдаш станцияси “Транснефт-Верхняя Волга” компаниясига тегишли. СБУ ушбу объектни енгил нефть маҳсулотларини экспорт портларига ҳамда ички истеъмолчиларга етказиб берувчи муҳим логистика маркази деб таърифлаган. Хусусан, мазкур станция орқали нефть маҳсулотлари Москвага ҳам юборилади.

 

Маълумотларга кўра, СБУ ушбу станцияга бундан аввал 10 июнь куни ҳам дронлар орқали ҳужум уюштирган.

 

Украина уруш давомида Россиянинг нефть инфратузилмаси объектларига мунтазам зарбалар бериб келмоқда. Нашр қайд этишича, бу ҳужумлар фонида Россиянинг айрим ҳудудларида ёқилғи тақчиллиги кузатилаётгани ва аҳоли томонидан бензин танқислиги юзасидан шикоятлар билдирилаётгани айтилмоқда.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"