Ўзбекистон

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки айланмаси бўйича 3 мингдан ортиқ ноқонуний ҳолатга чек қўйилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси соҳада амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки айланмаси бўйича 3 мингдан ортиқ ноқонуний ҳолатга чек қўйилди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясида ўтказилган брифингда соҳада амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.

 

Қайд этилишича, инспекция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ–84-сон фармонига мувофиқ ташкил этилган. У этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголнинг улгуржи савдоси учун лицензиялар беради, шунингдек, лицензия талаблари бажарилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади.

 

Маълум қилинишича, айни пайтда мазкур соҳада жами 12 694 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Шундан 2 таси тамаки, 6 таси этил спирти, 36 таси алкоголь, 17 таси пиво маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, 345 та корхона улгуржи, 12 288 таси эса чакана савдо билан шуғулланади.

 

Ҳисобот даврида лицензиялаш бўйича 267 та мурожаат кўриб чиқилган. Натижада 9 та алкоголь ва 2 та тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчига, шунингдек, 44 та улгуржи савдо корхонасига лицензия берилган. Яна 46 та янги омборхонага рухсатнома расмийлаштирилган.

 

Инспекция томонидан лицензия тўловлари мониторинги натижасида 31,3 млрд сўм ундирилган. Ишлаб чиқариш линияларидаги 2 564 та электрон ҳисоблагич муҳрланган.

 

Брифингда соҳани рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам маълум қилинди. Барча субъектлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг электрон реестри шакллантирилган. Шунингдек, маҳсулотлар айланишини назорат қилиш имконини берувчи “ISАТ” электрон ахборот тизими яратилган.

 

Мазкур тизим ишлаб чиқариш жараёнида хомашё, энергия ва бошқа ресурслар сарфи, маҳсулотларнинг рақамли маркировкалаш тизими орқали реализацияси, лицензия талабларига риоя этилиши ҳамда этил спирти ташувчи транспорт воситалари ҳаракатига оид маълумотларни автоматик таҳлил қилиб, хавфларни аниқлайди.

 

Шунингдек, “ISAT” тизими адлия, солиқ, божхона, кадастр, “Асл белгиси”, UzGPS, товар-хомашё биржаси, электр ва газ таъминоти идоралари ахборот тизимлари, ишлаб чиқарувчиларнинг электрон ҳисоблагичлари, видеокузатув ускуналари ҳамда этил спирти ташувчи транспорт воситаларидаги GPS-трекерлар билан интеграция қилинган.

 

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштириш комиссиясининг 2025 йил 15 январдаги 6-сон баёнига мувофиқ, “ISAT” тизимига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун 6,45 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

 

Ноқонуний айланмаларга қарши курашиш йўналишида Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор ва назорат тадбирлари натижасида 3 067 та ноқонуний фаолият ҳолатига барҳам берилган. 

 

Муомаладан истеъмолга яроқсиз ва инсон саломатлиги учун хавфли бўлган 76 млрд сўмлик алкоголь ҳамда 89 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари олиб қўйилган.

 

Лицензия талаблари бажарилиши юзасидан 15 та алкоголь, 11 та улгуржи ва 3 та этил спирти ишлаб чиқарувчи, жами 29 та корхонада текширув ўтказилган.

 

Ҳисобот даврида жами 1 506 та тарғибот тадбири ташкил этилган. Шундан 1 104 таси оммавий ахборот воситалари орқали ўтказилган бўлиб, 107 марта телевидение, 125 марта радио, 780 марта интернет тармоқлари орқали чиқишлар ташкил этилган, 92 та мақола матбуотда чоп этилган. Бундан ташқари, ходимлар ташаббуси билан 402 та оғзаки тарғибот тадбири ўтказилган.

 

Брифингда, шунингдек, инспекциянинг 71-202-86-90 рақамли ишонч телефони фаолияти йўлга қўйилгани маълум қилинди.

 

Таъкидланишича, инспекция томонидан соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш орқали иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.