Ўзбекистон

Эстакададаги очиқ қисм нуқсон эмас — Тошкент метрополитени

Метрополитен Қўйлиқ–Роҳат оралиғидаги эстакада бўйича тарқалган видеоларга изоҳ берди.

Эстакададаги очиқ қисм нуқсон эмас — Тошкент метрополитени

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўли йўналишидаги Қўйлиқ ва Роҳат бекатлари оралиғида жойлашган эстакада конструкцияси хавфли ҳолатда экани ҳақида тарқалган видеолар юзасидан «Тошкент метрополитени» расмий муносабат билдирди.

 

Маълумотларга кўра, видеода акс этган очиқ қисм эстакада конструкциясидаги нуқсон ёки емирилиш эмас. Ушбу қисм лойиҳа асосида сигнал ва алоқа кабелларини ўтказиш учун махсус кўзда тутилган технологик ўтиш жойи ҳисобланади.

 

Қайд этилишича, мазкур конструктив ечим метро поездлари ҳаракати ёки эстакаданинг мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатмайди. Шунингдек, йўловчилар хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид мавжуд эмас.

 

«Тошкент метрополитени» ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини тасдиқланмаган ва асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирди. Таъкидланишича, ёлғон ёки тасдиқланмаган ахборотларни тарқатиш фуқаролар орасида асоссиз хавотир уйғотиши мумкин ҳамда бундай ҳолатлар учун амалдаги қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.

custom img

Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолибларини табриклади

Танловнинг уч босқичида 124 мингдан зиёд ёш иштирок этиб, якунда 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.

custom img

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

Янги тартибга кўра, риэлторлар махсус ўқитиш ва малака имтиҳонидан ўтиб, сертификат олиши, ташкилотлар эса Ягона реестрга киритилиши керак бўлади.

custom img

Қашқадарёда янги қурилаётган кўприк балкаси қулаб тушди

Монтаж жараёнида краннинг бир томони олдин кўтарилгани сабаб балкага ортиқча юк тушиб, унинг синишига олиб келган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Тошкентда ҳаво транспортида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

Машғулотда қутқарув хизматларининг тезкорлиги, ўзаро ҳамкорлиги ва жабрланганларни эвакуация қилиш жараёни синовдан ўтказилди.

custom img

Қурилиш соҳаси Янги Ўзбекистон қиёфасини белгиламоқда — Шавкат Мирзиёев

Президент қурувчилар, меъморлар, муҳандислар ва соҳа фахрийларини Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан муборакбод этди.

custom img

Боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШда ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди

Спортчи айни пайтда Ўзбекистонда эканини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилади

Сенаторлар бу ўзгариш миллий ва диний анъаналарни ҳисобга олишга хизмат қилишини таъкидлади.

custom img

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларнинг пенсияси 100 фоизгача оширилади

Сенат ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига пенсия тайинлаш тартибини белгиловчи қонунни маъқуллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"