Ўзбекистон

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги айрим назорат пунктлари 24 соат ишлайди

Чегарадан ўтиш тартиби соддалаштирилиб, ўтказувчанлик қуввати оширилади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги айрим назорат пунктлари 24 соат ишлайди

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегарани кесиб ўтиш тартиби янада соддалаштирилади. Бу борадаги тегишли келишувга киритилган ўзгартишлар Қозоғистон Мажлиси томонидан ратификация қилинди, деб хабар берди 24.kg.

 

Киритилган ўзгартишларга мувофиқ, икки давлат ўртасидаги айрим автомобиль чегара ўтказиш пунктлари икки томонлама мақомдан кўп томонлама мақомга ўтказилади. Шунингдек, мазкур назорат пунктлари энди фақат кундузги вақтда эмас, балки сутканинг 24 соати давомида фаолият юритади.

 

Қозоғистон транспорт вазири Нурлан Сауранбаевнинг таъкидлашича, ушбу янгилик чегара ўтказиш пунктларининг ўтказувчанлик қувватини ошириш, йўловчилар учун қулай шароит яратиш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги туризм ва транзит юк ташувларини ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Шунингдек, Транспорт вазирлиги мазкур ўзгаришларни амалга ошириш учун давлат бюджетида қўшимча маблағ ажратилиши талаб этилмаслигини маълум қилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги айрим назорат пунктлари 24 соат ишлайди | Zamon.uz