Ўзбекистон

Сурхондарёда зиплайнда учаётган фуқаро аттракцион ўртасида осилиб қолди

Техник меъёрларга риоя қилинмагани сабаб фуқаро йўлнинг ўрта қисмида тўхтаб қолган.

Сурхондарёда зиплайнда учаётган фуқаро аттракцион ўртасида осилиб қолди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган зиплайн аттракционида фуқаро ҳаракат йўналишининг ўрта қисмида тўхтаб қолди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси маълум қилишича, воқеа 27 июнь куни соат 09:30 атрофида Бойсун туманидаги «Омонхона» маҳалласида жойлашган Xonjiza City МЧЖга қарашли зиплайнда содир бўлган.

Дастлабки ўрганишларга кўра, аттракцион техник жиҳатдан тўлиқ ишга туширилмаган, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳамда ундан фойдаланиш учун зарур рухсатнома олинмаган. Шунга қарамай, фуқаро ундан синов тариқасида фойдаланишга уринган.

Аниқланишича, зиплайннинг пўлат арқонлари техник меъёрларга мувофиқ етарли даражада таранг тортилмагани ва қиялик бурчаги талаб даражасида бўлмагани сабабли фуқаро йўлнинг ўрта қисмида тўхтаб қолган. Ташкилот ходимлари уни қисқа вақт ичида хавфсиз тарзда ерга туширишга муваффақ бўлган.

Ҳодиса оқибатида фуқаро тан жароҳати олмаган. Ҳолат юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Қўмита эслатишича, аттракционларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ва тегишли рухсатномасиз фойдаланишга топшириш амалдаги қонунчиликка мувофиқ БҲМнинг 200 бараваригача, яъни 82,4 миллион сўмгача жарима қўлланилишига сабаб бўлиши мумкин.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сурхондарёда зиплайнда учаётган фуқаро аттракцион ўртасида осилиб қолди | Zamon.uz