Тошкент давлат аграр университетида ёнғин юз берди
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Бугун, 28 июнь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети спорт мажмуаси биносининг том қисмида ёнғин юз берди.
Фавқулодда вазиятлар хизматининг маълум қилишича, ҳодиса ҳақида соат 15:17 да «112» тизими орқали хабар келиб тушган. Шундан сўнг ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни 15:59 да қуршаб олган ҳамда 16:15 да тўлиқ бартараф этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.








