Ўзбекистон

Тошкентда IV Халқаро «Умра Plus ва зиёрат туризми» кўргазмаси бошланди

Кўргазмада 7 давлатдан 200 нафардан ортиқ туризм соҳаси вакиллари қатнашмоқда.

Тошкентда IV Халқаро «Умра Plus ва зиёрат туризми» кўргазмаси бошланди

27 июнь куни Тошкент шаҳрида Туризм қўмитаси ҳамда Умра туризми ташкилотлари ассоциацияси ҳамкорлигида IV Халқаро «Умра Plus ва зиёрат туризми» кўргазмаси ўз ишини бошлади.

 

Кўргазмада Марказий Осиё давлатлари, Туркия, Россия, Озарбайжон, Малайзия, Индонезия ва Саудия Арабистонидан 200 нафардан ортиқ туроператор, меҳмонхона бизнеси ҳамда транспорт компаниялари вакиллари иштирок этмоқда.

 

Икки кун давом этадиган тадбир доирасида B2B учрашувлари, бизнес музокаралари ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилиб, зиёрат туризмини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

 

Кўргазманинг очилиш маросимида Туризм қўмитаси раиси ўринбосари С. Бобоқалонов иштирок этди. У ўз нутқида зиёрат туризмини ривожлантириш мамлакат туризм сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаб, мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини халқаро майдонда кенг тарғиб этиш, хорижий зиёратчилар оқимини ошириш ва янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга хизмат қилишини қайд этган.

 

Қайд этилишича, кўргазма аввал Туркия, Малайзия ва Индонезияда ўтказилган тақдимотларнинг мантиқий давоми бўлиб, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб саёҳатни умра сафарлари билан уйғунлаштирувчи «Умра+» дастурини халқаро миқёсда тарғиб этишга қаратилган.

 

Тадбир доирасида янги «Умра+» йўналишларини шакллантириш, маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан B2B музокаралари ўтказилмоқда.

 

Якунда 100 га яқин ҳамкорлик битимини имзолаш режалаштирилган.

 

Шунингдек, хорижий делегациялар учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф ташкил этилди. Мазкур марказни хорижий сайёҳларга тавсия этиладиган асосий зиёрат маршрутлари таркибига киритиш бўйича ҳам келишувга эришилди.

 

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистонга 5,3 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Жумладан, Озарбайжондан келган сайёҳлар сони қарийб 82 фоизга, Малайзиядан икки баробардан ортиқ, Индонезиядан 63 фоиздан кўпроқ, Туркиядан эса 19 фоизга ошган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.