Ўзбекистон

1 июлдан Ўзбекистонда касаллик нафақаларини тўлашнинг янги тартиби жорий этилади

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари дастлабки беш кун давомида иш берувчи, олтинчи кундан бошлаб эса Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

1 июлдан Ўзбекистонда касаллик нафақаларини тўлашнинг янги тартиби жорий этилади



2026 йил 1 июлдан Ўзбекистонда касаллик нафақаларини тўлашнинг янги тартиби жорий этилади. Эндиликда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари дастлабки беш кун давомида иш берувчи, олтинчи кундан бошлаб эса Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.



Таъкидланишича, янги тизим Президентнинг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ–206-сон Фармони асосида босқичма-босқич жорий этилаётган давлат ижтимоий суғуртаси тизимининг навбатдаги босқичи ҳисобланади.



Брифингда қайд этилишича, жорий йил бошидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини проактив тайинлаш тизими йўлга қўйилган. Шу мақсадда Ижтимоий суғурта ахборот модули ишга туширилиб, 10 та вазирлик ва идоранинг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинган.



Натижада йилнинг дастлабки беш ойида 81 мингдан ортиқ меҳнатга лаёқатсизлик варақаси автоматик кўриб чиқилган. 58 минг ҳолатда қарийб 660 миллиард сўм миқдорида ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тайинланиб, тўлаб берилган.



Шунингдек, хусусий секторда ишлаётган аёлларга тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли ошгани таъкидланди. Бир нафар аёлга тўланадиган ўртача нафақа миқдори 2,6 миллион сўмдан 14,8 миллион сўмгача кўпайган.



Янги тизимга кўра:

касалликнинг дастлабки 5 куни учун нафақани иш берувчи тўлайди;


6-кундан бошлаб тўловлар Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;


6 ойдан 8 йилгача суғурта стажига эга фуқароларга ўртача иш ҳақининг 60 фоизи;


8 йилдан ортиқ стажга эга фуқароларга эса 80 фоизи миқдорида нафақа тўланади.



Бундан ташқари, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, 18 ёшгача тўрт ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган фарзандни тарбиялаётган оилалар учун нафақа миқдори яна 20 фоизга оширилади.

custom img

Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолибларини табриклади

Танловнинг уч босқичида 124 мингдан зиёд ёш иштирок этиб, якунда 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.

custom img

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

Янги тартибга кўра, риэлторлар махсус ўқитиш ва малака имтиҳонидан ўтиб, сертификат олиши, ташкилотлар эса Ягона реестрга киритилиши керак бўлади.

custom img

Қашқадарёда янги қурилаётган кўприк балкаси қулаб тушди

Монтаж жараёнида краннинг бир томони олдин кўтарилгани сабаб балкага ортиқча юк тушиб, унинг синишига олиб келган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Тошкентда ҳаво транспортида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

Машғулотда қутқарув хизматларининг тезкорлиги, ўзаро ҳамкорлиги ва жабрланганларни эвакуация қилиш жараёни синовдан ўтказилди.

custom img

Қурилиш соҳаси Янги Ўзбекистон қиёфасини белгиламоқда — Шавкат Мирзиёев

Президент қурувчилар, меъморлар, муҳандислар ва соҳа фахрийларини Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан муборакбод этди.

custom img

Боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШда ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди

Спортчи айни пайтда Ўзбекистонда эканини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилади

Сенаторлар бу ўзгариш миллий ва диний анъаналарни ҳисобга олишга хизмат қилишини таъкидлади.

custom img

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларнинг пенсияси 100 фоизгача оширилади

Сенат ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига пенсия тайинлаш тартибини белгиловчи қонунни маъқуллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"