Ўзбекистон

АҚШ Ўзбекистон халқаро аэропортларига замонавий портловчи моддаларни аниқлаш ускуналарини тақдим этди

Янги ускуналар Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида багаж, юк ва қўл юкларини текширишда қўлланилиб, авиация хавфсизлигини янада кучайтиради.

АҚШ Ўзбекистон халқаро аэропортларига замонавий портловчи моддаларни аниқлаш ускуналарини тақдим этди

Ўзбекистон халқаро аэропортларида авиация хавфсизлигини янада кучайтириш мақсадида АҚШ ҳукумати томонидан замонавий портловчи моддаларни аниқлаш ускуналари беғараз асосда тақдим этилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон аэропортлари” АЖ маълум қилди.



Қайд этилишича, АҚШнинг Экспорт назорати ва чегара хавфсизлиги (EXBS) дастури доирасида Ўзбекистонга 12 та LEIDOS русумидаги портловчи моддалар изларини аниқлаш қурилмаси топширилган. Мазкур ускуналар Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ Транспорт хавфсизлиги бошқармаси (ТSА) билан олиб борилган ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар натижасида тақдим этилган.



Янги ускуналар республиканинг барча халқаро аэропортларида юклар, почта жўнатмалари, рўйхатдан ўтказилган багаж ҳамда йўловчиларнинг қўл юкларини текшириш жараёнида портловчи моддалар изларини аниқлаш учун фойдаланилади.



“Ўзбекистон аэропортлари” АЖ маълумотига кўра, LEIDOS анализаторларининг жорий этилиши скрининг жараёнларини такомиллаштириш, авиация хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда мамлакат аэропортларининг халқаро авиация хавфсизлиги стандартлари ва тавсия этилган амалиётларга мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилади.



“Ўзбекистон аэропортлари” АЖ раисининг авиация хавфсизлиги ва қўриқлаш режими бўйича ўринбосари Беҳзод Юсупов АҚШ билан йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик замонавий технологияларни жорий этиш, авиация хавфсизлиги соҳасидаги мутахассисларнинг касбий салоҳиятини ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.



Мазкур ускуналар АҚШ ҳукуматининг EXBS дастури доирасида бепул тақдим этилган бўлиб, ушбу дастур ҳамкор давлатларда экспорт назоратини такомиллаштириш, чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда стратегик савдо бошқарувини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.



Шунингдек, “Ўзбекистон аэропортлари” АЖ келгусида ҳам АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш, авиация хавфсизлиги инфратузилмасини модернизация қилиш ва икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни давом эттириш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.