Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев ХЖВ бошқарувчи директорининг ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Халқаро валюта жамғармаси билан шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ХЖВ бошқарувчи директорининг ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Халқаро валюта жамғармаси “Швейсария гуруҳи”нинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга келган жамғарма бошқарувчи директорининг ўринбосари Бо Лини қабул қилди.

 

Учрашув аввалида Бо Ли давлат раҳбарига Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиеванинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Глобал молия бозорларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Ушбу нуфузли халқаро институт билан амалий ҳамкорликни, энг аввало, ўтган йил сентабр ойида Ню-Ёрк шаҳрида Халқаро валюта жамғармаси раҳбари билан ўтказилган учрашувда эришилган келишувлар доирасида янада мустаҳкамлашнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистонда пул-кредит, валюта ва фискал сиёсатни такомиллаштириш каби йўналишларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда жамғарма муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

 

Макроиқтисодий сиёсат стратегияси ва рақамли тўловлар тизимини ривожлантириш, капитал ҳаракатини либераллаштириш, миллий статистика методологияси ва давлат даромадларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда эркин валюта айирбошлаш курсини қўллаб-қувватлаш масалаларида экспертлик ва техник кўмакни янада кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

 

Мамлакатнинг иқтисодий идоралари учун кадрлар тайёрлаш дастурларини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев ХЖВ бошқарувчи директорининг ўринбосарини қабул қилди | Zamon.uz