Ўзбекистон

Ўзбекистонда талабалар турар жойлари сотувга қўйилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Ўзбекистонда талабалар турар жойлари сотувга қўйилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган талабалар турар жойлари сотувга қўйилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, оммавий савдоларга талабалар яшайдиган хоналар эмас, балки талабалар турар жойлари таркибидаги бўш турган ертўла, ҳовли қисми, ошхона, буфет ҳамда ётоқ жойи сифатида фойдаланилмайдиган бошқа ёрдамчи майдонларни ижарага бериш учун эълонлар жойлаштирилган.

 

Хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт университетидаги талабалар турар жойининг ҳовли қисмидаги 69,8 квадрат метр бўш майдон, Фарғона давлат университетидаги ертўладаги 40 квадрат метрлик хона, Гулистон давлат университетидаги 37 ва 52 квадрат метрлик бўш хоналар, Урганч давлат университетидаги 36 квадрат метрлик ошхона, Фарғона давлат техника университетидаги ошхона биноси ҳамда Термиз давлат университети ҳудудидаги технологик майдон оммавий савдолар орқали ижарага бериш учун чиқарилган.

 

Қайд этилишича, мазкур объектлар талабалар яшаш жойлари ҳисобланмайди ва уларни ижарага бериш талабалар турар жойларидаги ўринлар сонининг қисқаришига олиб келмайди.

 

Вазирлик, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ–16-сон фармонига мувофиқ, 2025 йилда давлат-хусусий шериклик асосида 8 минг ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш вазифаси белгиланганини эслатди. Йил якунида эса жами 11 минг 84 ўринли талабалар турар жойлари ташкил этилиб, белгиланган режа 138,6 фоизга бажарилгани қайд этилди.

 

Маълумотларга кўра, 2022–2025 йиллар давомида республика бўйича жами 74,1 минг ўринли талабалар турар жойлари яратилган. Натижада давлат олий таълим муассасаларидаги ётоқхоналарнинг умумий сиғими 159,1 минг ўринга етказилиб, талабаларнинг ётоқхона билан таъминланиш даражаси 58 фоизни ташкил этган.

 

Вазирлик 2026 йилда республика бўйича яна 12 минг 110 ўринли янги талабалар турар жойларини қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилганини ҳам маълум қилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"