Ўзбекистон

Фарғонада Экология бўлими ходими 9500 доллар пора билан ушланди

Мансабдор дарахтлар кесилишига чора кўрмаслик эвазига пул талаб қилган.

Фарғонада Экология бўлими ходими 9500 доллар пора билан ушланди

 

Фарғона вилояти Бувайда туманида экология соҳасида коррупцияга оид ҳолат фош этилди. Тезкор тадбир давомида мансабдор шахс пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

 

Дастлабки терговга қадар текширув материалларига кўра, туман экология бўлими ходими «Араб» маҳалласи ҳудудидаги 4 гектар ер майдонида жойлашган ёввойи дарахтларнинг кесилиши ҳамда ҳудуднинг қумдан тозаланишига нисбатан бир йил давомида чора кўрмаслик эвазига фуқародан 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Вилоят ИИБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда порани олишда воситачилик қилган шахс ва мансабдор экология ходими 9 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шунингдек, воситачи бошқарувидаги автомашина кўздан кечирилганда, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар аниқланиб, улар белгиланган тартибда далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 211-моддаси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.