Ўзбекистон

“Миллий терма жамоани танқид эмас, қўллаб-қувватлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари футболни ривожлантириш, инвестицияларни кўпайтириш ва болалар футболига алоҳида эътибор қаратилишини маълум қилди.

“Миллий терма жамоани танқид эмас, қўллаб-қувватлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасининг ФИФА Жаҳон чемпионатидаги иштирокига алоҳида тўхталиб, футболчиларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

 

Давлат раҳбари қайд этганидек, миллий терма жамоанинг АҚШ ва Мексика майдонларидаги ўйинларини бутун халқ катта ҳаяжон билан кузатди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ФИФА рейтингида юқори ўринларни эгаллаб турган Португалия, Колумбия ҳамда таркибида Европанинг етакчи клубларида тўп сураётган футболчилар жамланган Конго терма жамоаларига қарши учрашувлар футболчилар учун муҳим тажриба мактаби бўлди.

 

Президент Аббос Файзуллаев ва Элдор Шомуродовнинг Жаҳон чемпионатидаги илк голлари халқимизга катта қувонч бағишлаганини алоҳида эътироф этди.

 

Давлат раҳбари миллий терма жамоанинг мундиалдаги иштироки юзасидан турли фикрлар билдирилаётганига тўхталар экан, Ватан шарафини ҳимоя қилган футболчиларга ортиқча эътироз билдириш ва улардан айб излаш халқимизга хос эмаслигини таъкидлади.

 

Аксинча, бугун уларни қўллаб-қувватлаш, руҳини кўтариш ҳар қачонгидан ҳам муҳим”, — деди Президент.

 

Шунингдек, катта ғалабалар ҳали олдинда экани, бунинг учун футбол инфратузилмасини ривожлантириш, соҳага инвестицияларни кўпайтириш ва болалар футболига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди. Таъкидланишича, болалар футболи умуммиллий ҳаракатга айлантирилади.

 

Президент келаси йил январ ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Осиё кубогига тайёргарлик ишлари ҳозирданоқ бошланишини маълум қилди.

 

Сўнгида давлат раҳбари: “Биз жамоамизга ишонамиз ва ушбу мусобақада ҳам бутун халқимиз билан қўллаб-қувватлаймиз!” дея таъкидлади.

custom img

Олийгоҳ битирувчиларини ишга олган тадбиркорларга бир йиллик солиқ имтиёзи берилади

Ёш тадбиркорларга 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилиб, янги дастурлар учун 500 миллиард сўм йўналтирилади.

custom img

Ўзбекистонда касбларга ўқитадиган “Келажак билимлари экотизими” йўлга қўйилади

Ёшлар учун “касб ваучери” жорий этилиб, ҳар йили 50 минг нафар йигит-қизнинг касб ўрганиш харажатлари қопланади.

custom img

“Ёшлар билан боғлиқ барча масалалар ҳал бўлди, деб бўлмайди” — Шавкат Мирзиёев

Президентнинг таъкидлашича, сўнгги икки йилда ёшлар жиноятчилиги 2,5 баробарга камайган.

custom img

Тошкентда ЙТҲ оқибатида Ласетти иккига бўлиниб кетди

Ҳодисада жабрланганлар ҳолати ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

custom img

Ўзбекистон аҳолиси расман 39 миллион нафардан ошди

Мамлакат аҳолиси жорий статистик ҳисоб-китоблардан 810 минг нафарга кўпроқ экани аниқланди.

custom img

Қашқадарёда мактабга кириш имтиҳонлари тестлари тарқалди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги барча тест вариантлари мустақил ишлаб чиқилиши ва саволлар такрорланмаслигини таъкидлади.

custom img

Фарғонада Экология бўлими ходими 9500 доллар пора билан ушланди

Мансабдор дарахтлар кесилишига чора кўрмаслик эвазига пул талаб қилган.

custom img

Саида Мирзиёева Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим стратегик ҳамкорларидан бири бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"