Ўзбекистон

Олийгоҳ битирувчиларини ишга олган тадбиркорларга бир йиллик солиқ имтиёзи берилади

Ёш тадбиркорларга 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилиб, янги дастурлар учун 500 миллиард сўм йўналтирилади.

Олийгоҳ битирувчиларини ишга олган тадбиркорларга бир йиллик солиқ имтиёзи берилади

 

Ёшлар билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган қатор янги ташаббусларни маълум қилди.

 

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, олийгоҳ битирувчиларини ишга қабул қилган тадбиркорлар учун ёш мутахассисга нисбатан даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкаси бир йил давомида 1 фоиз этиб белгиланади. Ушбу имтиёз 200 мингга яқин олий таълим муассасаси битирувчисини иш билан таъминлаётган тадбиркорлар учун муҳим рағбат бўлиши қайд этилди.

 

Шунингдек, ижтимоий реестрга кирмаган, бироқ ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ҳарбий хизматни ўтаб қайтган, меҳнат миграциясидан қайтган ҳамда жисмоний имконияти чекланган қарийб 1 миллион нафар ёш билан ишлаш мақсадида "Кафолатланган биринчи қадам" пакети жорий этилиши маълум қилинди.

 

Мазкур ташаббус доирасида «устоз–талаба» дастури ҳам йўлга қўйилади. Унга кўра, уюшмаган ёшларни олий таълимга тайёрлаган талабаларга магистратурага киришда қўшимча балл берилади ҳамда давлат стипендияларини олишда устуворлик таъминланади.

 

Президент бугунги кунда савдо, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш йўналишларида ўз брендини яратган минглаб ёш тадбиркорлар фаолият юритаётганини қайд этиб, уларни тажрибасини бошқа ёшлар билан бўлишишга чақирди.

 

Шу мақсадда "Ёшлар мини-франшизаси" дастури ишга туширилади. Дастур доирасида фаолиятини кенгайтираётган ёш тадбиркорларга имтиёзли шартларда ер майдонлари ва кредитлар ажратилади.

 

Бундан ташқари, маҳаллий брендлар франшизасини харид қиладиган ёшлар учун Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси ҳисобидан 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилиши белгиланди.

 

Қайд этилишича, ушбу дастурларни молиялаштириш учун 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.