Жаҳон

Покистонда ўқув маркази томи қулаши оқибатида 14 нафар бола ҳалок бўлди

Покистон Президенти ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайишини тилади.

Покистонда ўқув маркази томи қулаши оқибатида 14 нафар бола ҳалок бўлди

Покистоннинг шарқидаги Лаҳор шаҳрида қурилиши давом этаётган хусусий ўқув маркази биноси томи қулаши оқибатида камида 14 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. Яна саккиз нафар бола турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Полиция маълумотига кўра, қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда. Дастлабки маълумотларда яна бир неча бола вайроналар остида бўлиши мумкинлиги айтилган.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан ўқув маркази эгаси ва яна бир кишини қўлга олган. Терговнинг дастлабки хулосаларига кўра, ўқув маркази эски бинода фаолият юритган, қурилиши якунланмаган иккинчи қават томи эса сифатсиз қурилиш ишлари сабаб қулаган бўлиши мумкин.

 

Покистон Президенти Осиф Али Зардорий ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайишини тилади. У, шунингдек, бундай фожиаларнинг олдини олиш учун қурилиш хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этиш зарурлигини таъкидлади.

 

Покистонда қурилиш меъёрларига риоя этилмаслиги, сифатсиз қурилиш материалларидан фойдаланиш ва хавфсизлик қоидаларининг бузилиши сабаб бинолар қулаши билан боғлиқ ҳодисалар вақти-вақти билан содир бўлиб туради.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"