Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашди
Учрашувда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида эришилган келишувлар ижроси ва стратегик ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори Холид ал-Анани билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида эришилган келишувларнинг амалдаги ижроси муҳокама қилинди.

Томонлар инсон капиталини ривожлантириш, сунъий интеллект ва креатив индустрияларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар етакчилигини мустаҳкамлаш ҳамда маданий асраб-авайлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Саида Мирзиёева таъкидлашича, ЮНЕСКО бош қароргоҳида ўтказилаётган учрашувлар Ўзбекистон ва ташкилот ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун янги имкониятларни яратмоқда.








