Ўзбекистон

Тошкентда Марказий Осиё экология ва атроф-муҳит тадқиқотлари маркази очилади

Марказий Осиё ва Хитой экология йўналишидаги илмий ҳамкорликни кучайтирмоқда.

Тошкентда Марказий Осиё экология ва атроф-муҳит тадқиқотлари маркази очилади

 

Ўзбекистон Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация Хитойнинг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари давлат илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарларининг мулоқот механизми биринчи йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Тадбирнинг очилишида Хитой фанлар академияси вице-президенти ҲE Ҳонгпинг ва Шинжон экология ва география институти бош директори Чжан Юанмин сўзга чиқди.

 

Тадбирда минтақа давлатлари ўртасида илмий ҳамкорликни ривожлантириш, тадқиқот натижалари ва сунъий йўлдош маълумотлари алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ерлар деградацияси, чўлланиш ҳамда тупроқ шўрланишига қарши курашиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Йиғилиш иштирокчилари мазкур мулоқот механизми 2025 йил июнь ойида Остона шаҳрида ўтказилган "Марказий Осиё – Хитой" иккинчи саммитида эришилган келишувларнинг амалий натижаси эканини таъкидладилар.

 

Хитой томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган экологик сиёсат ва «яшил» ривожланиш йўналишидаги ислоҳотларни юқори баҳолаб, мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш борасида изчил ишлар олиб борилаётганини қайд этди.

 

Шунингдек, Шинжон экология ва география институти кўмагида Тошкент шаҳридаги "Green University" базасида Марказий Осиё экология ва атроф-муҳит тадқиқотлари марказини ташкил этиш муҳим қадам сифатида эътироф этилди. Қайд этилишича, ушбу марказ икки мамлакат ўртасидаги илмий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, экологик ва иқлимий муаммолар бўйича замонавий илмий платформани шакллантиришга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда Марказий Осиё экология ва атроф-муҳит тадқиқотлари маркази очилади | Zamon.uz