Ўзбекистон

“Ёшлар билан боғлиқ барча масалалар ҳал бўлди, деб бўлмайди” — Шавкат Мирзиёев

Президентнинг таъкидлашича, сўнгги икки йилда ёшлар жиноятчилиги 2,5 баробарга камайган.

“Ёшлар билан боғлиқ барча масалалар ҳал бўлди, деб бўлмайди” — Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ўтказилаётган учрашувда мамлакатимиз ёшларини байрам билан самимий табриклаб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолишини таъкидлади.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатнинг ҳар бир маҳалласида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлайдиган ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” деб эълон қилиниб, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга сафарбар этилган.

 

Президентнинг таъкидлашича, амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ёшлар билан ишлаш тизими тубдан янгиланди. Хусусан, “Ёшлар дафтари” орқали билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, хорижий тилларни ўрганиш, ишга жойлашиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашда қийинчиликка дуч келган 1,5 миллион нафар ёшнинг муаммолари ҳал этилди.

 

Шунингдек, ёш тадбиркорлар сони беш баробарга ошиб, 287 минг нафардан ортди. Ўқув марказлари фаолияти учун яратилган қулай шароитлар натижасида хорижий тилларни интенсив ўрганаётган ёшлар сони 3,5 миллион нафарга етди.

 

Президент ёшларнинг халқаро майдондаги ютуқларига ҳам алоҳида тўхталиб, ўқувчи ва талабалар нуфузли фан олимпиадаларида 434 та, ёш спортчилар эса халқаро мусобақаларда 2 минг 245 та медални қўлга киритганини қайд этди.

 

Бундан ташқари, тарбияси оғир ёшлар билан манзилли ишлаш тизими жорий этилгани натижасида сўнгги икки йил ичида ёшлар жиноятчилиги 2,5 баробарга камайгани таъкидланди.

 

Шу билан бирга, давлат раҳбари бу натижалар ёшлар билан боғлиқ барча масалалар тўлиқ ҳал этилганини англатмаслигини қайд этди. У ёшлар масалалари учун масъул вазирлик ва идоралар, ҳокимлар, олий таълим муассасалари ректорлари, техникум ва мактаб раҳбарлари ёшларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини доимий ўрганиб, улар билан тизимли ишлаши зарурлигини таъкидлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.