Ўзбекистон

Ўзбекистонда касбларга ўқитадиган “Келажак билимлари экотизими” йўлга қўйилади

Ёшлар учун “касб ваучери” жорий этилиб, ҳар йили 50 минг нафар йигит-қизнинг касб ўрганиш харажатлари қопланади.

Ўзбекистонда касбларга ўқитадиган “Келажак билимлари экотизими” йўлга қўйилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда мамлакатда замонавий билим, касб ва технологияларни эгаллаган ёшлар сафини кенгайтиришга қаратилган янги ташаббусларни эълон қилди.

 

Давлат раҳбари бугунги муваффақият ва эртанги тараққиётнинг пойдевори учта асосий устунга – билим, касб ва технологияга таянишини таъкидлади.

 

Шу мақсадда ҳар йили 500 минг нафар ёшни замонавий касбларга ўқитишга хизмат қиладиган “Келажак билимлари экотизими” йўлга қўйилади.

 

Ҳудудларда ўқув марказлари ташкил этиш истагидаги ёшларга давлат томонидан кенг кўламли имтиёзлар яратилади. Хусусан, ўқув марказлари қуриш учун ер майдонлари ва давлат объектлари имтиёзли нархларда аукцион орқали тақдим этилади. Тўловларни беш йил давомида фоизсиз бўлиб-бўлиб амалга ошириш имконияти яратилади, зарур инфратузилма эса давлат ҳисобидан барпо этилади.

 

Бундан ташқари, ўқув марказларини қуриш ва замонавий жиҳозлаш учун ажратиладиган кредитларнинг фоиз ставкасининг 7 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади. Агар ўқув марказлари хорижнинг илғор таълим дастурлари ва малакали мутахассисларини жалб қилса, ушбу харажатларнинг ярми ҳам давлат томонидан молиялаштирилади.

 

Президент ташаббусига кўра, замонавий касбларни халқаро талаблар асосида эгаллаш истагидаги ёшларга “касб ваучери” жорий этилади. Фоизсиз ссуда шаклида бериладиган ушбу ваучер орқали ҳар йили 50 минг нафар ёшнинг касб ўрганиш харажатлари қопланади.

 

Шунингдек, эҳтиёжманд оилалардаги 85 минг нафар ишсиз ёш хусусий ўқув марказларида касб эгаллаши учун бепул ваучер билан таъминланади. Жорий йилнинг ўзида ушбу дастурларни молиялаштириш учун 120 миллиард сўм ажратилиши, талаб ортиб бориши билан маблағ ҳажми ҳам оширилиши маълум қилинди.

 

Давлат раҳбари хорижий тил сертификатини олган ёшларнинг харажатларини қоплаш амалиёти ўзини оқлаганини қайд этиб, эндиликда ушбу тизимни халқаро касб сертификатларини қўлга киритган ёшларга ҳам татбиқ этиш таклифини илгари сурди.

 

Ёшларни касбга тайёрлашда муҳим ўрин тутадиган техникумлар фаолиятида ҳам хусусий сектор иштироки кенгайтирилади. Бунинг учун хусусий техникумлар очишдаги лицензия талаблари соддалаштирилиб, 20 дан ортиқ ортиқча талаб бекор қилинади. Янги ўқув йилидан бошлаб хусусий техникумларга ҳам касб-ҳунар таълими бўйича давлат грантлари ажратилади.

 

Шунингдек, халқаро касб танловларида ғолиб бўлган давлат ва хусусий техникум ўқувчилари 100 миллион сўм, уларни тайёрлаган устозлар эса 50 миллион сўм миқдорида мукофот билан тақдирланади.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"