Ўзбекистон

Фарғонада вояга етмаган бола кучук боласини каналга ташлади

Ҳолат юзасидан унинг онаси жаримага тортилди.

Фарғонада вояга етмаган бола кучук боласини каналга ташлади

 

Ижтимоий тармоқларда кучук боласига нисбатан шафқатсиз муносабат акс этган видеотасвир юзасидан Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани Экополиция ҳамда туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган.

 

Ўрганишлар давомида кучук боласини Катта Фарғона каналига ташлаган шахс Тошлоқ тумани Бўстон маҳалласида яшовчи фуқаро И.С. экани аниқланган. Маълум бўлишича, у вояга етмаган шахс ҳисобланади.

 

Шу муносабат билан амалдаги қонунчиликка мувофиқ, вояга етмаганнинг онаси Ҳ.Н.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 2 миллион 60 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

 

Бундан ташқари, вояга етмаган шахс билан профилактик суҳбат ўтказилиб, бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ томонидан назорат ўрнатилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғонада вояга етмаган бола кучук боласини каналга ташлади | Zamon.uz