ЙҲХХ бошлиғи Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари бўлди
Президент қарори билан Шерзод Ибрагимов янги лавозимга тайинланди.

Ўзбекистон Президентининг қарори билан Шерзод Шокирович Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур тайинловга қадар Шерзод Ибрагимов Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эндиликда у Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматовнинг биринчи ўринбосари сифатида хизмат фаолиятини давом эттиради.








