Ўзбекистон

Кореянинг илғор тажрибаси ўрганилмоқда: МБФТИ вакиллари халқаро тренингда

Кореяда “Биологик препаратларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш бўйича кириш курси” халқаро тренинги бўлиб ўтди.

Кореянинг илғор тажрибаси ўрганилмоқда: МБФТИ вакиллари халқаро тренингда

Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти мутахассислари Корея Республикасида ташкил этилган “Биологик препаратларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш бўйича кириш курси” халқаро тренинг дастурида муваффақиятли иштирок этиб, уни якунладилар.

 

Мазкур тренинг биофармацевтика йўналишида илғор билим ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш, замонавий ишлаб чиқариш технологияларини ўрганиш ҳамда халқаро тажриба алмашувини кенгайтиришга хизмат қилди.

 

Тренинг давомида иштирокчилар биологик дори воситаларини яратиш ва ишлаб чиқаришнинг асосий босқичлари, преклиник тадқиқотларни ташкил этиш, сифат назорати тизимлари, инновацион биофарматсевтик ёндашувлар ҳамда Кореянинг ушбу йўналишдаги илғор тажрибалари билан яқиндан танишдилар.

 

Шунингдек, дастур доирасида Кореянинг етакчи биофармацевтика компаниялари ва илмий-тадқиқот марказларига ташрифлар амалга оширилиб, замонавий лабораториялар фаолияти, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, технологик жараёнлар ҳамда биотехнологик стартапларни ривожлантириш механизмлари атрофлича ўрганилди.

 

Ушбу халқаро тренинг Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти илмий салоҳиятини янада ошириш, биофармацевтика йўналишида замонавий инновацияларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Кореянинг илғор тажрибаси ўрганилмоқда: МБФТИ вакиллари халқаро тренингда | Zamon.uz