Ўзбекистон

Малайзияда ҳибсга олинган 3 ўзбекистонликнинг ўлим жазоси бекор қилинган — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч нафар ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди.

Малайзияда ҳибсга олинган 3 ўзбекистонликнинг ўлим жазоси бекор қилинган — ТИВ

 

Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Малайзияга саёҳатга борган уч нафар ўзбекистонликнинг ўлим жазосига ҳукм қилингани ҳақидаги видеоинтервю кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Zamon.uz'га расмий маълумот тақдим этди.

 

Қайд этилишича, 2010 йил сентябрь ойида Ўзбекистон фуқаролари Н.С., Н.Д. ва Ж.Ж. Куала-Лумпур халқаро аэропортида 12 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтишга уринган вақтида Малайзия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қўлга олинган.

 

Кейинчалик Малайзия суди уларнинг ҳар бирига нисбатан ўлим жазоси тайинлаган.

 

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси томонидан 2013, 2014, 2016 ва 2020 йилларда Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий суди ҳамда мамлакат Қиролига уларни афв этиш юзасидан бир неча бор расмий мурожаатлар юборилган.

 

Маълум қилинишича, 2018 йилда Малайзияда ўлим жазосини ижро этишга мораторий жорий этилган. Шундан сўнг, 2024 йил 18 мартдан кучга кирган "Ўлим ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоларини олган шахсларнинг ишларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қонун асосида Малайзия Олий суди мазкур уч нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан чиқарилган ўлим жазосини 30 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирган.

 

Малайзия қонунчилигига мувофиқ, жазони ижро этиш тартиби ва яхши хулқ-атвор учун бериладиган имтиёзлар ҳисобга олинган ҳолда, ушбу фуқароларнинг жазо муддати 2030 йилда якунланиши кутилмоқда.

 

Ҳозирда улар Малайзиянинг Селангор штатидаги Кажанг қамоқхонасида жазо муддатини ўтамоқда. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси томонидан улар билан мунтазам консуллик учрашувлари ўтказилиб, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келинаётгани билдирилди.

 

Ташқи ишлар вазирлиги хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни бундан буён ҳам давом эттиришини маълум қилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.